Бухоро давлат университетида «Иқтисодиёт ва туризм» факультети ҳамда Бухоро вилояти Ёш Туризм элчилари кенгаши ҳамкорлигида «Халқаро туризм куни» муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Қизғин руҳда ўтган байрам тадбирида барчани табриклаш учун БухДУ ректори Обиджон Хамидов ҳам иштирок этди.



Тадбирда БухДУнинг тил марказлари томонидан турли маданиятларни англатувчи кўргазмалар ҳозирланди. Куй ва қўшиқ, рақслар ҳамоҳанглигида кечаётган тадбир юқори савияда бўлиб ўтди.