Айни пайтда Бухоро давлат тиббиёт институти вакиллари Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб турибди. Сафардан асосий мақсад Касбий ва атроф-муҳит саломатлиги бўйича магистратура дастурларини уйғунлаштириш ва ўзаро тан олишга қаратилган йирик грант лойиҳа – HARMONEE нинг йиғилишида иштирок этиш бўлди. Таъкидлаш жоизки, 2023 йилгача давом этадиган мазкур лойиҳада Марказий Осиёнинг беш давлати, Голландия ва Италининг нуфузли университетлари иштирок этишмоқда,
Бундан ташқари, сафар давомида вакилларимиз Европанинг нуфузли олийгоҳи саналадиган Милан университети ўқув ва амалиёт жараёнлари билан танишди. Келгусида Бухоро давлат тиббиёт институти ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида музокаралар олиб борилди. Академик мобиллик, талабалар алмашинуви ҳамда Эпидемиология ва юқумли касалликлар бўйича магистратура йўналишида қўшма таълим дастурларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.