Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Депутат ташаббуси билан “Файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида тадбир ташкил этилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Депутат ташаббуси билан “Файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида тадбир ташкил этилди
Бухоро

Депутат ташаббуси билан “Файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида тадбир ташкил этилди

01.05.2024 96
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Инсоният яралибдики, унинг маънавий юксалишига бешик бўлган, тарихи бир неча минг йиллик тарихга бориб тақаладиган, дунёнинг барча тараққиёт босқичларига гувоҳ бўлган, бағрида ҳам олис ўтмиш, ҳам бугунги тамаддун жараёнларини намоён этувчи бир маскан бор. Бу маскан, шубҳасиз, маҳалладир. Маҳалла – халқ билан мамлакат ўртасидаги ишонч кўприги сифатида хизмат қиладиган, инсонни жамиятнинг бир қисми бўлишга ўргатадиган, уни бағрикенглик ва халқпарварлик руҳида тарбиялайдиган макондир. Жонажон диёримизда маҳаллалар жуда кўп бўлиб, уларнинг ўзига хос номлари бизга тарихдан сўзлайди. Чунки уларда халқимизнинг узоқ ва шонли тарихи, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаёти, маданий мероси акс этади.

Мана шундай буюк қадриятлар маскани бўлмиш маҳаллаларга эътибор давлатимиз раҳбари томонидан кун тартибига қўйилган. Шарққа хос маданиятни ўзида жамлаган маҳаллаларимиз нуфузини ошириш, маҳалла орқали юртимиз ривожи учун хизмат қилиш бурчимиздир. Президентимиз ўз нутқларида “Биз фаолиятимизнинг биринчи кунларидан ҳамма ишни маҳаллада, халқимиз билан биргаликда ташкил қилиб келяпмиз. Бу тизимни босқичма-босқич ривожлантирдик. Энди яна қўшимча куч, имкониятлар бериляпти. Бу ҳам ваколат, ҳам масъулият дегани. Маҳаллалар – давлатимизнинг энг катта замини” деб таъкидлаганлари ҳам бежизга эмас. Чунки маҳаллалар том маънода халқнинг дардини енгил қилувчи, уларнинг ишончли маконига айланмоқда.

2024 йил 29 апрель куни Бухоро давлат педагогика институти ва Бухоро шаҳридаги “Ҳамид Олимжон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида “Файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Бухоро давлат педагогика институти ректори, Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Баҳодир Маъмуров, МФЙ раиси Собира Жўраева ҳамда еттилик вакиллари, маҳалла фаоллари, ўқитувчилар, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни кириш сўзи билан ушбу сайлов округдан сайланган Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Баҳодир Маъмуров очиб берди. Тадбирда сўзга чиққанлар, маҳалла  халқ билан мамлакат ўртасидаги ишонч кўприги сифатида хизмат қиладиган, инсонни жамиятнинг бир қисми бўлишга ўргатадиган, уни бағрикенглик ва халқпарварлик руҳида тарбиялайдиган макондир, дея таъкидлашди. Шунингдек, ҳозирги кунда банклар томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар, ёшлар учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил айтиб ўтилди.

Тадбир давомида “Уч авлод учрашуви”, “Беш ташаббус” лойиҳалари, спорт мусобақалари, “Заковат” интеллектуал ўйини, ҳарбий ватанпарварлик бўйича чиқишлар, “Muzqaymoq party” лойиҳаси, “Гулхан шоу” кўнгилочар дастури ташкил этилди. Якунда миллий таомимиз бўлган ош дастурхонга тортилди. Фаол иштирокчилар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шерзод Камалов 01.05.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Энди дала четларига экин экмаганлар жаримага тортилади
Бухоро
Бухорода президентлар хавфсизлигини таъминлашда фойдаланилган ноодатий қурилма нима эди?
Бухоро
Бухоро вилоятидаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишилди
Бухоро
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятининг янги маъмурий марказида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Энди дала четларига экин экмаганлар жаримага тортилади

14.04.2026 61

Бухорода президентлар хавфсизлигини таъминлашда фойдаланилган ноодатий қурилма нима эди?

13.04.2026 645

Бухоро вилоятидаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишилди

11.04.2026 95
Бухоро

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятининг янги маъмурий марказида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди

10.04.2026 167

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?