Британиялик олимлар саратон касаллигининг генетик хавфи юқори бўлган инсонлар иштирокида тадқиқот ўтказдилар. Олимлар уларни махсус парҳезга ўтказишди: кўнгиллилар икки йил давомида кунига биттадан пўсти яшил банан таркибидагига тенг миқдорда крахмал қабул қилишган.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, банан таркибидаги крахмал ичакдаги бактериялар турини ўзгартириши, ошқозон, қизилўнгач, ошқозон ости бези ва ўн икки бармоқли ичак саратони хавфини камайтириши мумкин. Бу турдаги крахмал банандан ташқари ловия ва жўхори уни таркибида ҳам бор.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, банан ортиқча вазндан азият чекувчи одамлар ва диабетга чалинганлар беморларга тавсия этилмайди.