Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ботир Зариповнинг байрам табриги
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ботир Зариповнинг байрам табриги
Бухоро

Ботир Зариповнинг байрам табриги

08.03.2025 68
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ассалому алайкум, ҳаётимиз қувончи, файзу фариштаси бўлган муҳтарама онахонлар! Мунис опа-сингиллар!

Сизларни гўзаллик ва нафосат байрами – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан қутлаш мен учун улкан шараф ва саодатдир.

Ушбу шукуҳли айёмда ҳаммамиз бизни дунёга келтирган, оқ сут бериб, меҳр ва тарбия бериб вояга етказган буюк она сиймосига, мўътабар аёл зотига таъзим қиламиз. Зеро, инсон қадрини улуғлаш аввало азизу мукаррама аёлларимизни улуғлашдан бошланади.

Давлатимиз раҳбари ҳам “Юртимизда “Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади!”, деган эзгу қараш ҳаётимиз қоидасига айланиши учун барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак”, деган эдилар.

Дарҳақиқат, аёл бор экан, оила деган муқаддас қўрғон, фарзанд деган бебаҳо неъмат бор. Аёлларимиз ўзларини бахтли ҳис қилишар экан, албатта, оиламиз, жамиятимиз ҳам бахтли бўлади.

Донолар айтганидек, дунёда аёл меҳрининг баҳосини ўлчайдиган мезон, тенглаштирадиган бойлик йўқ. Бу аёл деган улуғ хилқатда нозиктаъб, буюк қалб, назокатли кўнгил, бетакрор фидоийлик, она жасорати мужассамлиги натижасидир.

Мана шундай фазилатлар эгаси бўлган ҳар бирингизга байрам муборак бўлсин!

Албатта, оила юмушлари, фарзанд тарбияси билан бирга, турли соҳа ва тармоқларда фидокорона хизмат қилаётган опа-сингилларимизнинг меҳнатини муносиб қадрлаш доимо давлатимиз эътиборида бўлиб келмоқда.

Мазкур қувончли анъана жорий йилда ҳам давом этиб куни кеча Президентимизнинг “8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонларига асосида бухоролик аёллардан 4 нафари давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан тақдирланишди.

Шунингдек, Нилуфар Рухиллаева ҳамда Дилшода Баҳронова сингари зукко қизларимиз Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлишганлигини фахр ва ифтихор билан тилга олиб ўтишни ўринли деб ҳисоблайман.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Мазкур мукофотга бу йил вилоятимиздан 16 нафар хотин-қизлар муносиб кўрилди.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу мукофотга сазовор бўлган мунис аёлларимизни вилоятимиз фаоллари, кенг жамоатчилик ҳамда ўз номимдан муборакбод этаман.

Ҳурматли онахонлар, опа-сингиллар, мунис қизлар!

Барчангизни 8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан яна бир бор чин дилдан муборакбод этаман. Бамисоли баҳор элчиси бўлиб келаётган, ўзингиздек гўзал ва дилбар мана шу қутлуғ айёмда Cизга узоқ умр, сиҳат саломатлик, бахт ва омад, хонадонингизга файзу барака тилайман.

Фарзандларингиз ва яқинларингиз, элу юртимиз бахтига ҳамиша омон бўлинг!

Шерзод Камалов 08.03.2025
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади
Бухоро
Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади
Бухоро
Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди
Бухоро
Бухорода техник ходимлар мукофотланади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади

17.10.2025 33
Бухоро

Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади

16.10.2025 60

Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди

08.10.2025 44
Бухоро

Бухорода техник ходимлар мукофотланади

08.10.2025 53

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?