Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ботир Зарипов жондорлик Назаил Мадинов хонадонида ифторлик қилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ботир Зарипов жондорлик Назаил Мадинов хонадонида ифторлик қилди
Бухоро

Ботир Зарипов жондорлик Назаил Мадинов хонадонида ифторлик қилди

09.04.2023 302
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Муқаддас моҳи рамазон кунларида ижтимоий ҳимояга муҳтожларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатлардандир. Ушбу кунларда вилоятимизнинг барча ҳудудларида “Бир мусулмоннинг оғирини енгил қилиш — бизга ҳам қарз, ҳам фарз” деган эзгу ғоя асосида ифторликлар ташкил этилиб, хайру саховат кўрсатилаётгани кўнгилларни шод қилмоқда. Маҳалла ва қишлоқларда маҳалла масъуллари, секторлар раҳбарлари, имом-хатиблар томонидан ифторлик ташкил этилиб, ҳикматли сабр ойида меҳр-мурувват ва саховат каби юксак фазилатлар намоён бўлмоқда. Жумладан, бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов Жондор тумани “Охших” маҳалласи “Охших” қишлоғи 77-уйда яшовчи Назаил Мадинов хонадонида меҳмон бўлиб, оила аъзолари билан биргаликда ифторлик қилди.

Миллати турк бўлган Назаил Мадинов ҳозирда 65 ёшда. Жондор Пахтасаноат чорва корхонасида 46 йил чорвадор бўлиб ишлаб шу ердан нафақага чиққан. Турмуш  ўртоғи Садика Мадинова 35 йил туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишлаган. Аҳил оила икки ўғил бир қизни вояга етказиб, эл қаторига қўшди. Суяги меҳнатда қотган Назаил ота нафақада ҳам тинч ўтирмайди. Тиниб тинчимас отахоннинг 15 сотихли ҳовлисига кирган одамнинг баҳри дили очилади. Боғни эслатувчи хонадонда мевали ва манзарали дарахтлар кўзни қувнатади. Шунингдек, 3 сотих томорқада полиз экинлари экилган. Бундан ташқари, хонадонда, 2 бош қўй ва 2 бош қорамол ҳам боқилмоқда. Шу ишларнинг барчасини Назаил ота ўзи бажаради. Вилоят ҳокими хонадонда бўлган вақтда ҳовлидаги дала деҳқончилик ишлари билан ҳам танишди.

Ифторлик дастурхони атрофида Ватанимизга тинчлик, жойларда амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга бардавомлик, ҳар бир хонадонга файзу барокат тилаб, дуо қилинди. Мамлакатимизда юз бераётган беқиёс ўзгаришлар, халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлида кўрсатилаётган ғамхўрликлар, жойларда кенг қулоч ёзаётган миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ёш авлод тарбиясидаги ўрни сингари мавзуларда дилдан суҳбатлашилди. 

Шерзод Камалов 09.04.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади
Бухоро
Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади

18.07.2025 26
Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 24
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 248
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?