Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ботир Зарипов тарихий обидаларнинг реставрация ишлари билан танишди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ботир Зарипов тарихий обидаларнинг реставрация ишлари билан танишди
Бухоро

Ботир Зарипов тарихий обидаларнинг реставрация ишлари билан танишди

06.02.2025 135
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро тарихий марказида ёғин (қор, ёмғир) сувларини қочириш тизимини қуриш, ички кўчаларда муҳандислик-коммуникация (электр, сув ва алоқа) тармоқларини ер остидан ўтказиш ҳамда аҳоли хонадонлари фасад қисмини тарихий кўринишга келтириш бўйича ишлар жадал давом этмоқда.

Хусусан, Хўжа Нуробод, Чорминор, Саллахона кўчаларида мавжуд ер ости газ қувурларида, электр ва алоқа тармоқларида демонтаж, тармоқларни ер остидан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Чор минор, Зиндон, Самарқанд дарвоза, Истеза мадрасаси Минораи калон ҳудудлари бўйлаб кенг миқёсда реставрация, консервация тиклаш ишлари бажарилмоқда. Канализация тармоқлари тортилмоқда. Мазкур ишларнинг асосий қисми “Бухорогазсаноатқурилиш” акциядорлик жамияти зиммасида.

Амалга оширилаётган ишлар эса вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг кундалик назорати остида кечмоқда. Бугун ҳам вилоят раҳбари кун тартибини айни шу манзилдаги иш жараёнларини кўздан кечиришдан бошлади.

Ботир Зарипов ҳар бир кўча эски шаҳар руҳига мос бўлишини таъминлаш, ишларни жадаллаштириш, қадимий иншоотлар ва йўл бўйларида манзарали дарахт кўчатларни ўтқазиш юзасидан вазифаларни белгилаб берди. Жараёнда юзага келаётган муаммллар билан ҳам қизиқди. Уларни ҳал этиш бўйича муддат белгиланиб, ижросини назоратга олинди.

Шерзод Камалов 06.02.2025
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

18 мингдан ортиқ карта блокланди: кибержиноятларга қарши катта операция
Бухоро
Хорижда қийналган қарийб 3 минг ўзбекистонлик Ватанга олиб келинди
Бухоро
Ички ишлар тизимида катта ўзгариш: 10 нафар раҳбар ишдан кетади
Бухоро
Ўзбекистонда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш 606 минг тоннага етказилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

18 мингдан ортиқ карта блокланди: кибержиноятларга қарши катта операция

12.08.2026 21
Бухоро

Хорижда қийналган қарийб 3 минг ўзбекистонлик Ватанга олиб келинди

12.08.2026 32
Бухоро

Ички ишлар тизимида катта ўзгариш: 10 нафар раҳбар ишдан кетади

12.08.2026 463
Бухоро

Ўзбекистонда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш 606 минг тоннага етказилади

11.08.2026 23

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?