Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Болани тарбиясига олиш билан боғлиқ ишларни кўришда судлар томонидан нималарга эътибор берилиши лозим?
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Болани тарбиясига олиш билан боғлиқ ишларни кўришда судлар томонидан нималарга эътибор берилиши лозим?
Бухоро

Болани тарбиясига олиш билан боғлиқ ишларни кўришда судлар томонидан нималарга эътибор берилиши лозим?

18.11.2022 595
7 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Оила жамиятнинг асосий бўғинидир, шахснинг жисмонан ва маънавий ривожланиши шарт-шароитлари айнан оилада шаклланади. Шу билан бирга оила бола учун унинг яшашини таъминлайдиган бошпанадир. Шунинг учун ҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш ҳуқуқига эга. Шунга кўра, оила қонунчилигининг асосий принципларидан бири бу болани оилада яшаш ва тарбияланиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилганидир. Бола ота-онасининг ғамхўрлигидан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги унинг турмушдаги эҳтиёжларини қондиришга асос бўлади. Бола ота-онаси билан бирга яшаш ҳуқуқига эга.   

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясига мувофиқ ҳар бир шахс 18 ёшга тўлгунга қадар бола деб эътироф этилади. Конвенция қоидалари ирқи, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши ёки туғилган жойидан қатъи назар барча болаларга нисбатан қўлланилади. Конвенциянинг 12-моддасига кўра болага тегишли қарорларни қабул қилишда бола ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга ва унинг фикрини ҳисобга олиш керак. Бу болалар ота-оналарига нима қилиш кераклигини айтишлари мумкин дегани эмас. Конвенция катталарни болаларнинг фикрларини тинглашга ва уларни қарор қабул қилиш жараёнига жалб қилишга ундайди, лекин болаларга катталар устидан ҳокимият бермайди. 12-модда ота-онанинг мажбуриятлари ва ўз фарзандига тааллуқли масалалар бўйича ўз фикрини билдириш ҳуқуқига шубҳа қилмайди. Бундан ташқари, Конвенция боланинг қарор қабул қилишда иштирок этиш даражаси унинг ривожланиш даражаси ва психологик етуклигига мос келиши кераклигини тан олади.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 75-моддаси 5-қисмига кўра ота-она алоҳида яшаганда болаларнинг қаерда яшаши ота-онанинг келишувига биноан белгиланади. Ота-она ўртасида келишув бўлмаса, низо суд томонидан болалар манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади. Бунда суд, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, боланинг ёшини, ота-онасининг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг машғулот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини ҳисобга олади.

Бу қонун нормалари Олий суд Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги “Болалар тарбияси билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 23-сонли қарорида ҳам кўрсатиб ўтилган. Қарорнинг 3-бандида “Суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган болаларни уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда Оила Кодексининг 71-моддасида белгиланган ота ва онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳолда вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори чиқариши лозим. Бунда суд ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини, болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини, ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади.

Суд 10 ёшга тўлган боланинг ота-онасининг қайси бири билан яшаш истаги борлигини ҳам эътиборга олиши мумкин.

Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро суди томонидан 2021 йилнинг 10 ойи давомида болани ўз тарбиясига олиш тўғрисидаги 30 та фуқаролик ишлари кўрилган бўлиб, шундан 19 таси қаноатлантирилган, 2 таси қаноатлантиришдан рад этилган, 5 таси кўрмасдан қолдирилган ва 4 таси бўйича иш юритишдан тугатилган. 2022 йилнинг 10 ойи давомида эса мазкур суд томонидан болани ўз тарбиясига олиш тўғрисидаги 34 та фуқаролик ишлари кўрилган бўлиб, шундан 21 таси қаноатлантирилган, 6 таси қаноатлантиришдан рад этилган, 4 таси кўрмасдан қолдирилган ва 3 таси бўйича иш юритишдан тугатилган.

Юқоридагилардан кўринишича ўтган йилга нисбатан бу йил ушбу тоифадаги ишларни сони 4 тага ошган. Бу фуқароларнинг ҳуқуқий онги йилдан йилга ошаётганидан далолат беради. Шу сабабли судларимиз мазкур тоифадаги ишларни кўришда қонунларни тўғри қўллай билиши, ишни чуқурроқ ўрганиши ва адолатли қарорлар қабул қилиши лозим бўлади.

Судлар бола тарбияси билан боғлиқ ишларни кўришда юқорида санаб ўтилган миллий қонунчилик нормалари ва раҳбарий кўрсатмалардан фойдаланадилар. Аммо улар Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциядан тўлиқ фойдаланадиларми?

Аксарият ҳолларда судлар болани олиш тўғрисидаги ишларни кўришда юқоридаги Олий суд Пленуми қарорига асосан бола 10 ёшга тўлганидан сўнг унинг фикрини эътиборга олишади. Ҳолбуки Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияда болани фикрини эътиборга олиш ёши белгилаб қўйилмаган. Судлар мазкур тоифадаги ишларни кўришда бола ўз нуқтаи назарини асослаш ва уни эркин ифода этиш қобилиятига эга ёки эга эмаслигига қаратиши керак. Бунда боланинг ёшидан қатъий назар бола билан педагог-психолог мутахассис иштирокида болани фикрини эшитиш керак.

Шунингдек судлар боланинг фикрини инобатга олиш билан биргаликда боланинг опа-синглиси ёки ака-укасига боғланиб қолганлигини текшириши, ота-онадан қайси бири болани вояга етиши учун малакали ва қобилиятли эканлигига, бола учун шу ота ёки она томонидан тарбияланиши унинг манфаатларига мос келишини эътиборга олиши лозим.

Судларимиз томонидан мазкур тоифадаги ишларни кўришда ҳалигача камчиликларга йўл қўйилаётганлиги сабабли уларнинг фойдаланиши учун болаларни тарбиясига олиш ва уларни яшаш жойини белгилаш билан боғлиқ низоларни кўришда нималарга эътибор бериш тўғрисида тавсиялар ва ўқув қўлланмалари ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда мамлакатимизда болани тарбиясига олиш билан боғлиқ низоларни судда кўришга доир масала яхлит тарзда мустақил тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган. Шу сабабли мазкур муаммони халқаро тажриба ва миллий қонунларимиз асосида ҳар томонлама ўрганиш, уни илмий-амалий жиҳатдан тадқиқ қилиш, низоларни фуқаролик судларида кўришнинг моддий ва процессуал-ҳуқуқий хусусиятларини фуқаролик процессуал ҳуқуқи нуқтаи назаридан очиб берилиши тақозо этилади.           

Жаҳонгир Каримов,

Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг судьяси

Шерзод Камалов 18.11.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?