Шу муносабат билан Бухоро шаҳар ҳокимлиги томонидан @Jamol_Nosirov телеграм канали орқали жонли мулоқот ташкил этилади.
🔸Эслатма: “Аёллар дафтари”га ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар, ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар, уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилади.
Сизда ҳам “Аёллар дафтари” рўйхатига кириш учун эҳтиёж бўлса, жонли мулоқотда иштирок этиб, ўзингизни қизиқтирган саволларга Бухоро шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Умаровадан жавоб олишингиз мумкин.
Жонли мулоқот манзили https://t.me/Jamol_Nosirov
Вақти: 8 январь, Душанба куни соат 17.00 да.