Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Андижонда маҳкумни калтаклаб ўлдириб қўйган 12 нафар ИИО ходимига ҳукм ўқилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Андижонда маҳкумни калтаклаб ўлдириб қўйган 12 нафар ИИО ходимига ҳукм ўқилди
Бухоро

Андижонда маҳкумни калтаклаб ўлдириб қўйган 12 нафар ИИО ходимига ҳукм ўқилди

14.06.2023 997
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Маҳкумга тиббий ёрдам кўрсатиш ўрнига у бошқа маҳкум томонидан калтакланган камерага жойлаштирилган.

Иш материалларига кўра, ўтган йилнинг 19 март куни Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшовчи 32 ёшли С.М. Ички ишлар вазирлиги тергов изоляторига олиб келинган. Аввалроқ суд унинг ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазосини озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирган эди. Бу ҳақда UzNews.uz’га Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, тергов изоляторида маҳкум 12 нафар ички ишлар органлари ходимлари томонидан қийноққа солинган ва калтакланган.
Маҳкумга тиббий ёрдам кўрсатиш ўрнига, тергов изоляторининг 32-камерасига жойлаштирилиб, у ерда бошқа маҳкум Ж.У. билан жанжаллашган, натижада у яна калтакланган ва турли даражадаги жиддий тан жароҳатлари етказилган. Тахминан 3 соатдан кейин С.М. вафот этган.
Иш материалларида қайд этилганидек, 12 нафар ходим томонидан калтакланган М.ни камерага ётқизишдан олдин тергов изоляторининг даволаш-профилактика бўлими бошлиғи Т.А. ва бўлим психиатри Ш.А. маълум бўлишича, шифокорлар унинг аҳволи қониқарли, ташқи зарари йўқ, деб ёлғон қайдлар тузган. Шу билан бирга, маҳкумда ёпиқ бош мия жароҳати, бош мия контузияси, миянинг юмшоқ ва қаттиқ пардалари остидан қон қуйилиши, мия шиши борлиги аниқланган.
Судда гумонланувчиларнинг айби исботланиб, уларга ҳукм ўқиб эшиттирилди.
Қуйидаги мансабдор шахсларга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди:
– ИИВ ЖИЭ 3-сонли тергов изолятори бошлиғининг ёрдамчиси – смена бошлиғи У.А.;
– 3-сонли тергов изоляторининг тартибни таъминлаш бўлими катта инспектори Ж.Р;
– корпус бошлиғи Э.Р.;
– тартибни таъминлаш бўлими катта назоратчиси М.Ж.;
– тартибни таъминлаш бўлими катта назоратчиси С.И.;
– тартибни таъминлаш бўлими катта назоратчиси М. М.
Қуйидаги мансабдор шахслар ҳам жиноят содир этишда айбдор деб топилиб, суд қарори билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди:
– тергов изоляторининг бошлиғи Г.Г.;
– тартибни таъминлаш бошқармаси корпус бошлиғи З.Ш.;
– тезкор-қидирув бошқармаси катта тезкор ходими И.И.;
– тартибни таъминлаш бўлими назоратчиси Д.М.;
– даволаш-профилактика бўлими мудири А.Т.
Даволаш-профилактика бўлими психиатри Ш.А.га 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Бундан ташқари, марҳум маҳбусни камерада калтаклаган маҳкум Ж.У.га 4 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Маҳкумнинг ўлимида суд томонидан айбдор деб топилган 12 нафар ИИО ходимидан 10 нафари ички ишлар органларида бир ярим йил, 2 нафари эса бир йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Шерзод Камалов 14.06.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 17
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 245
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?