Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: «Айрим мансабдорлар қўпол қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган» — Бош прокуратура Когондаги ЙТҲ ҳақида
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > «Айрим мансабдорлар қўпол қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган» — Бош прокуратура Когондаги ЙТҲ ҳақида
Бухоро

«Айрим мансабдорлар қўпол қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган» — Бош прокуратура Когондаги ЙТҲ ҳақида

19.03.2024 1.4k
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган текширишда айрим мансабдор шахслар мактаб болаларини автобусда ташиш ва ҳамроҳлик қилиш ишларини ташкил қилишда қўпол қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганликлари аниқланган. «Мансабга совуққонлик билан қараш» ҳолати бўйича алоҳида жиноий иш очилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати Бухоро вилояти Когон туманида автобус ҳамда юк автомобили иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот тақдим этди.
Маълум қилинишича, ҳодиса юзасидан Бухоро вилояти ички ишлар тергов органи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дарҳол терговга киришилган. 
Бундан ташқари, Бухоро вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган текширишда айрим мансабдор шахслар мактаб болаларини автобусда ташиш ва ҳамроҳлик қилиш ишларини ташкил қилишда қўпол қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилди. 
«Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», дейилади хабарда.
Нима бўлганди?
18 март куни Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудида автобус ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, бир киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди. ИИВ маълумотида ўқувчи шифохонада вафот этгани айтилган, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий ахборотида эса у воқеа жойида ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Шунингдек, 25 нафар ўқувчига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Kun.uz манбасига кўра, Когон туманидаги 5-ИДУМ ўқувчилари дарс пайтида Бухоро вилояти драма театрига томошага олиб кетилаётган бўлган.
Bugun.uz маълумотига кўра, мактабнинг 9-10-11-синф ўқувчиларидан иборат 54 нафар ўқувчиси икки автобусда ташилган.
Кўп ўтмай ҳодиса видеоси ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Унда мактаб ўқувчиларини Бухоро шаҳрига театр томошасига олиб кетаётган автобус бетон қорувчи машина билан тўқнашгани акс этган. Видеода кўринишича, ЙТҲ содир бўлган чорраҳада ўша вақтда светофор ишламаётган бўлган, ҳаракатни тартибга солиш учун эса ЙПХ инспектори ҳам бўлмаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси ҳамда жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган ўқувчи ҳам вафот этиб, жами қурбонлар сони уч нафарга етган.
Болаларни автобусда ташишда қандай талаблар бор?
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги тегишли қарори билан «Автомобил транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари» тасдиқланган.
Мазкур қоидаларга кўра, болаларни автобусларда ташиш сутканинг ёруғ пайтида яқин масофани ёритадиган чироқлар ёқилган ҳолда амалга оширилиши керак. Ҳаракат тезлиги йўл, метеорология ва бошқа шароитларга кўра ҳайдовчи (кузатиб борилганда — унинг таъминланиши учун масъул бўлган шахс) томонидан танланади. Бунда барча ҳолларда ҳаракат тезлиги соатига 60 километрдан ошмаслиги керак.
Саёҳат-экскурсияларга олиб боришга ва болаларни ташишга бир марталик буюртмаларга шартномалар ташувчилар томонидан гуруҳга ўқитувчилар ёки махсус тайинланган катта ёшдаги кишилар ҳамкорлик қилиши шарти билан тузилади. Автобуслар колоннаси билан ташилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш учун тиббий ходимлар ажратиш тўғрисидаги масала жойларда соғлиқни сақлаш органлари томонидан қабул қилинади.
Болалар, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларининг экскурсия қилиш, туристик ва бошқа гуруҳлари жўнаб кетиши тўғрисида қарорлар қабул қилиш, қоидага кўра, жўнаб кетиш санасигача 3 суткадан кечикмай қабул қилинади. Жўнаб кетиш учун туман (шаҳар) Мактабгача ва мактаб таълими бўлими рухсатномаси олингандан кейин таълим муассасаси маъмурияти ташувчи билан шартнома тузади.

Шунингдек, мазкур қоидаларда таълим муассасаси маъмурияти ташувчи билан шартнома тузилганидан кейин жўнаб кетиш санасигача уч иш кунидан кечикмай ҳаракатланиш санаси ва қатнов йўлини, шунингдек, барча йўловчилар рўйхатини, автобуслар тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда ҳамроҳликни ташкил этиш учун буюртманомани ЙҲХ бўлимига киритиши белгиланган. 
Аммо Бухородаги ҳолатда мактаб маъмурияти мазкур қоидаларга амал қилмаган.

Шерзод Камалов 19.03.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро
Қоракўлдаги фермер хўжалиги вакиллари туман ҳокимлигидан  600 млн. сўмлик қарздорлигини ололмаётганлиги ҳолати ўрганилди
Бухоро
Ижтимоий тармоқларга тарқалаётган “АНОНИМ” мурожаатдаги бирорта важ ўз тасдиғини топмади
Бухоро
Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Ижро ҳаракатлари давом этмоқда

19.05.2025 170
Бухоро

Қоракўлдаги фермер хўжалиги вакиллари туман ҳокимлигидан  600 млн. сўмлик қарздорлигини ололмаётганлиги ҳолати ўрганилди

19.05.2025 63

Ижтимоий тармоқларга тарқалаётган “АНОНИМ” мурожаатдаги бирорта важ ўз тасдиғини топмади

16.05.2025 908
Бухоро

Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

14.05.2025 54

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?