Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Аққулов БААнинг Аир Арабиа авиакомпанияси тижорат менежери Акрам Ал Исмоил бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Dunyo».
Аир Арабиа вакиллари юкларни ташиш билан боғлиқ батафсил маълумотларни қўшимча равишда тақдим қилишни, 2023 йил давомида авиакомпания Абу-Дабидаги таянч аэропорти ихтиёридаги самолётлар сони 8 тадан 15 тага кўпайиши кутилаётгани ва Самарқанд ёки Бухоро шаҳарларига парвозларни йўлга қўйишни режалаштирилаётганини маълум қилишди.