Ўзбекистон 2011 йилда «болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича давлат томонидан ҳеч қандай муҳим саъй-ҳаракатлар қабул қилинмаган» 4-тоифага киритилган эди. 2018 йилда АҚШ идораси қарори билан Ўзбекистон «ўртача тараққиёт» билан 2-тоифага ўтказилди.
Ҳисоботга кўра, бу йил 131 давлат ичида Ўзбекистон «сезиларли тараққиёт» мақомига сазовор бўлган 9 та давлат қаторидан жой олди.
Шунингдек, ўзбек пахтаси ушбу рўйхатдан чиқарилиши сабаблари «президент Шавкат Мирзиёев мамлакатни хорижий сармоядорлар учун жозибали манзил сифатида кўрсатиб, иқтисодий ислоҳотларни олға сура бошлаган 2017 йилдан буён Ўзбекистонда пахта саноатидаги жиддий ўзгаришлар» билан боғлиқ.