Азиз юртдошлар!
Қадрли университет жамоаси!
Бугун барчамиз ўтган аждодларимизнинг шонли йўли натижаси, энг эзгу асрий мақсадлари бўлган Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги байрамини қувонч ва ифтихор билан кутмоқдамиз. Инсон қадрини улуғлаган қутлуғ шодиёнанинг «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» эзгу ғояси остида ўтказилаётганлиги бугуни кечасидан гўзал юртимизда яшовчи ҳар бир ватандошимизга чексиз қувонч бағишлайди. Шу фурсатдан фойдаланиб, йиллар давомида машаққатлар ортидан қозонилган энг азиз айёмни хушнудлик ва улкан ижодий зафарлар билан қарши олаётган бутун университетимиз жамоасини, Ўзбекистон халқини — Мустақилликнинг қутлуғ оттиз бир йиллик байрами билан чин қалбимдан қутлайман.
Мустақиллик йўли – ғоятда ибратли, сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилиш йўлида курашган аждодларимизни хотирлаш, айни кун учун шукрона айтиш баробарида Узбекистоннинг давлат мустақиллигини, тинч ва осуда ҳаётимизни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги орнини сақлаш ва ривож топтириш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Аллоҳ томонидан берилган буюк ва бебаҳо неъмат – ҳурлик тантанаси болган куннинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти йиллар ўтиши билан тобора ортиб бормоқда. Кундан-кунга юксалаётган халқимиз ҳаётини янада обод ва фаровон қилиш, юртимизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир инсонга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш шарафли мақсадимиздир. Барчамизга, жонажон юртимизнинг камолини, унда яшовчи кўп миллатли бебаҳо халқнинг мамнуниятини, фарзандларимиз ва набираларимизнинг бахту иқболи, бугуни ва ёрқин эртасини кўриш насиб этсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин! Мустақиллик шодиёналари барчамизга муборак бўлсин.
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Бухоро давлат университети ректори,иқтисодиёт фанлари доктори,
професссор О.Х.Хамидов