Юртбошимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан 100 ёшдан ошган 14 нафар фуқаро «Шуҳрат» медали билан мукофотланди. Улар орасида шофирконлик Салима ая Фозилова ҳам бор.
Онахонни Истиқлолнинг шонли 31 йиллик тўйи ҳамда юксак мукофот билан қутлаш мақсадида бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги бир гуруҳ мутасаддилар туман ҳокими Жамшид Шаропов ҳамроҳлигида онахон истиқомат қилаётган Боғиафзал маҳалласи, Сўфиён қишлоғида бўлдилар.
102 баҳорни қаршилаган Салима ая умрининг салмоқли қисмини дала-деҳқончилик ишлари билан ўтказди. Нафақага чиққач ҳам 40 йилдан ортиқ ипак қурти боқиб, тажрибали пиллакор сифатида ном қозонди.
Турмуш ўртоғи Қосим ота Фозилов билан бахтли ҳаёт кечирди. 2 жаҳон урушида ярадор бўлиб қайтиб келган Қ.Фозилов аввал кутубхоначи, сўнг колхоз бригадири сифатида меҳнат қилди. Улар 4 нафар фарзандни ҳалол меҳнат орқали вояга етказиб, эл корига камарбаста этдилар.
Ҳозирда онахон фарзандлари, 20 нафар невара, 62 нафар эвара ва 7 нафар чеварага бош бўлиб келмоқда.