Мамлакатимиз бўйлаб катта байрам руҳи ҳукмрон. Тўйга тўёна билан деганларидек, «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида қаршиланаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан туманда янгидан қад кўтарган ижтимоий объектлар фойдаланишга топшириляпти.
Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Ж.Шаропов ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Раҳмоновлар барчани Мустақилликнинг 31 йиллиги билан табриклаб, ташкилотнинг узоқ йиллар халққа хизмат қилиши, бу маскандан эл-юрт корига ярайдиган Янги Ўзбекистонга муносиб фарзандлар камол топишига тилак билдирдилар.
Тадбирда мактабгача таълим ташкилотнинг тарбияланувчиси жажжи Холмуроднинг барча мутассадиларга билдирган ташаккурини шеърий тарзда билдириши барчага бирдек кўтаринки кайфият бағишлади.
Хусусан, «Обод қишлоқ» дастури асосида Ш. Рашидов маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 120 ўринга мўлжалланган 23-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти капитал таъмирдан чиқарилди.
3,1 миллиард сўм маблағ асосида замонавий қиёфа касб этган МТТда «Раҳмон Жамшид» МЧЖ қурувчилари бунёдкорлик ишларини қисқа муддатда якунига етказдилар. Натижада ташкилотда болажонлар учун талаб даражасидаги шароит яратилишига эришилди.
Тадбир тарбияланувчиларнинг бадиий чиқишларига уланиб кетди, унда сўз олганлар бу ерда таълим-тарбия олувчи фарзандларимизнинг келгусида катта марраларни забт этишлари, сифатли таълим олиб, баркамол авлод сифатида улғайишларига тилак билдирдилар.