Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг вилоятимиздаги қурилиш соҳаси ходимларига байрам табриги
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг вилоятимиздаги қурилиш соҳаси ходимларига байрам табриги
Бухоро

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг вилоятимиздаги қурилиш соҳаси ходимларига байрам табриги

14.08.2022 174
5 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ҳурматли қурувчилар! Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ,мамлакатимизда август ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” сифатида нишонланиб келинади.Шу муносабат билан Сиз, азизларни – вилоятимизда қурилиш соҳасини равнақ топтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча юртдошларимизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Мана шу қутлуғ айёмда сизларга ўз номимдан, вилоят жамоатчилиги ва халқимиз номидан эзгу тилаклар ҳамда чуқур миннатдорлик билдираман. Биз сизларнинг тимсолингизда ўз меҳнати билан шаҳар ва қишлоқларимизда, бутун юртимизда янги ишлаб чиқариш корхоналари, муҳим ижтимоий объектлар, муҳташам уй-жойлар, йўл ва кўприклар барпо этиб, ҳаётимизни янада обод, гўзал ва тароватли этиш йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган олижаноб касб эгаларини кўрамиз. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда, бутун мамлакатимиз каби қурилиш соҳаси ҳам ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилмоқда. Иқтисодиётимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, ижтимоий ҳаётимиздаги улкан ўзгаришлар, жумладан, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида белгилаб олган вазифаларимиз соҳа ривожини мутлақо янгича тарзда, замонавий илм-фан ва инновация ютуқлари асосида ташкил этишни талаб этмоқда. Бунёдкорлик йўналишидаги ишларимизнинг миқёси ва кўламини биргина жорий йилда 22 та мактаб, 14 та мактабгача таълим, 8 та соғлиқни сақлаш 2 та олий таълим муассасалари, 5 та спорт, 10 та сув таъминоти ва канализация объектлари, 2 та иссиқлик таъминоти объекти, 10 та йўл-транспорт инфратузилма, 12 та ирригация, 9 та мелиорация объектлари, шунингдек, 13 та шаҳар ва туманлар марказларини ободонлаштириш, 4 та ўрмон хўжалиги, 2 та ҳуқуқни муҳофаза қилиш, 2 та гидрометеорология иншоотлари қуриш ишлари олиб бориоаётганида кўриш мумкин.

Бундан ташқари, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида вилоятимиздаги 11 та туман ва 2 та шаҳардаги 26 та маҳалла ва қишлоқларни ободонлаштириш бўйича ишлаб чиқилган бош режалар асосида бошланган ишлар ҳам жадал тус олган. 

Бу борада давлат – хусусий шериклик муносабатлари, қурилиш ташкилотлари ва аҳоли ҳамкорлиги каби янгича фаолият шакллари самарали қўлланаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Бутун вилоятимизни қамраб олган ана шундай салмоқли ишларда, шунингдек, бу йил замонавий лойиҳалар асосида 12 та массивда қурилаётган 39 та кўп қаватли 1258 та квартирали уй-жойларни барпо этишда биз, аввало, сизларнинг профессионал малакангиз, билим ва тажрибангиз, юксак маҳоратингизга таянамиз. Халқимизнинг ҳаёт сифати ва даражасини оширишга бевосита хизмат қиладиган бундай эзгу ишлар ҳақида гапирганда, аҳоли пунктларини қуришда комплекс ёндашув асосида уй-жой, турли бино ва иншоотлар билан бирга ҳудудларда ижтимоий инфратузилма объектлари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, таълим, тиббиёт ва маданият муассасалари, янги истироҳат боғлари ва хиёбонлар, фавворалар, болалар майдончалари ва спорт масканлари бунёд этилаётганини мамнуният билан таъкидлаш лозим. Ҳурматли Президентимизнинг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ғиждувон туманидаги “Барака” МФЙ ва Қоракўл туманининг “Дўрмон” массивида кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Ишлаб чиқилган бош режаларга асосан жорий йилда Қоракўл тумани “Дўрмон” массивида 12 та ва Ғиждувон тумани “Барака” МФЙда 24 та 5 қаватли уй-жойлар қурилиши белгиланган.Шунингдек, бугунги кунда “Bukhara City” замонавий турар жой ва ишбилармонлик комплекси, саноат ҳудудларидаги йирик объектлар қурилиши, турли коммуникация тармоқлари – буларнинг барчаси сизларнинг машаққатли ва шарафли меҳнатингиз натижаси эканини халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда қурилиш материаллари саноати жадал ривожланиб бораётгани ҳам соҳа тараққиётида муҳим роль ўйнамоқда.

Биргина уй-жой бинокорлигида фойдаланилаётган сифатли қурилиш материалларининг 95 фоизи маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилаётгани буни яққол тасдиқлайди. Энг муҳими, бундай ўзгаришлар қад кўтараётган иморатларнинг мустаҳкамлигини ва нархи нисбатан арзонлигини таъминлашга, янги иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда. Айни пайтда замон, ислоҳотларимизнинг ўзи барча жабҳалар қатори ушбу соҳада ҳам янги, янада долзарб вазифаларни олдимизга қўймоқда.

Хусусан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, қишлоқларни туман марказлари билан боғлайдиган замонавий йўллар қуриш, намунавий лойиҳалар асосида янги боғчалар, мактаблар, оилавий поликлиникалар барпо этиш, бозор инфратузилмаси объектлари ва сервис шохобчаларини кўпайтириш, аҳоли ва пудрат ташкилотлар, тадбиркорлик субъектларини қурилиш материаллари билан марказлашган ҳолда таъминлаш тизимини йўлга қўйиш, қурилиш бозорини янги инновацион хизматлар билан тўлдириб бориш, соҳа учун юқори малакали қадрлар тайёрлаш каби масалалар биз учун ғоят долзарбдир.

Ишонаман, қўли гул, азму шижоатли бухоролик қурувчилар бор билим ва тажрибаси, куч ва имкониятларини сафарбар этиб, бундай улуғвор вазифаларни албатта шараф билан адо этадилар.

Азиз қурилиш соҳаси ходимлари! Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хонадонларингизга файзу барака тилайман. Юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган хайрли ишларингизда доимо ютуқ ва муваффақиятлар ёр бўлсин!

ХЕШТЕГ: #Бухоро, Табрик
Шерзод Камалов 14.08.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:
Бухоро
Бухоро вилоятидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади
Бухоро
Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:

04.06.2025 170

Бухоро вилоятидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади

04.06.2025 99

Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат

27.05.2025 214

Ижро ҳаракатлари давом этмоқда

19.05.2025 205

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?