Президент қарори билан 2022 йил 1 сентябргача муаммоли кредит қарзи бор уй-жой мулкдорлари ширкатининг (ЖЕК) бошқарув усулини ўзгартириш бўйича умумий йиғилиш қарори қабул қилинса, улар давлат томонидан қўллаб-қувватланади.
2022 йил 1 ноябрдан:
– кўп квартирали уйларни бошқариш органлари бошқарув фаолиятини, улар электрон реестрга киритилгандан сўнг амалга оширади;
– уйларни қуриш лойиҳа ҳужжатларида, кадастр паспортида умумий фойдаланишдаги мулк рўйхати аниқ кўрсатилади;
– қурилиши тугалланган кўп квартирали уйларга рухсатнома берилганидан сўнг лойиҳа ҳужжатлари, кадастр паспорти ва мазкур рухсатномага умумий мол-мулкни камайтириш ва туташ ерда қўшимча объект қуриш учун ўзгартириш киритиш тақиқланади.