Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бугун каналида эълон қилинган мурувват уйида даволанувчи бемор томонидан қилинган видеомурожаат бўйича Қоракўл тумани ҳокимлигининг муносабати
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бугун каналида эълон қилинган мурувват уйида даволанувчи бемор томонидан қилинган видеомурожаат бўйича Қоракўл тумани ҳокимлигининг муносабати
Бухоро

Бугун каналида эълон қилинган мурувват уйида даволанувчи бемор томонидан қилинган видеомурожаат бўйича Қоракўл тумани ҳокимлигининг муносабати

04.08.2022 919
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Мазкур мурожаат бўйича Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

 Мазкур мурожаат Қоракўл туман ҳокими Хуршид Тохиров, туман прокурори Феруз Очилов, туман ИИБ бошлиғи Жамшид Расулов ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан жойига бориб ўрганилди.

Мурувват уйида даволаниб келаётган бемор  Қиёмов Ўктам Ғайбуллаевич 1971 йил 20 мартда Бухоро шаҳар “Маҳмуд Торобий” кўчасида туғилиб, истиқомат қилиб келган.

Бемор 2020 йилнинг 8 январ куни Қоракўл эркаклар мурувват уйига бош мия органик касаллиги (ЧМТ-черепно мозговой травма), турғун психопатиясимон ўзгаришлар ташхиси жойлаштирилган.

Шунингдек, Ў.Қиёмов 2021 йил 14 декабрдан 2022 йил 25 январга қадар Бухоро вилоят Руҳий асаб касалликлар диспансерида даволанган.

Аниқланишича жорий йилнинг 2 август куни бемор Ўктам Қиёмов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 475-сон қарори 2- иловаси, “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари тўғрисида низомнинг 5-боб 33 банди (33. Васийликка олинганларнинг “Мурувват” интернат уйларидан вақтинчалик кетишига, врачнинг кетиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосасини ҳисобга олган ҳолда, кўпи билан 1 ой муддатга рухсат берилиши мумкин. Бунинг учун директорнинг розилиги билан, қариндошлари ва бошқа шахсларнинг ёзма мажбурияти мавжуд бўлиши керак.)  ва  укаси Хайри Қиёмовнинг аризасига биноан 10 кун муддатга уйига олиб кетилган.

Шундан сўнг Ў.Қиёмовнинг синглиси, васий Райхон Қиёмова мурувват уйи раҳбариятига оғзаки мурожаат қилиб, беморни мурувват уйига қайтариш ва бундан кейин унинг рухсатисиз беморни уйга юбормасликларини талаб этган.

Мурожаат мурувват уйи раҳбарияти, видеода исмлари келтирилган санитарлар Ғиёс Давронов ва Ўктам Оймуродов, ошпаз Ҳамза Ҳайитовлар иштирокида тегишли тартибда  муҳокама этилди.

Мурувват уйидаги назорат камералари кўздан кечирилиб, барча беморлар билан сўровномалар ва суҳбатлар ўтказилганда санитарлар ва ташкилот ҳодимлари томонидан беморларга нисбатан қилинаётган  ҳеч қандай рухий ва жисмоний босимга гувоҳ бўлинмади.

Шунингдек, ижтимоий тармоқда эълон қилинган мазкур видеомурожаат Қоракўл туман ИИБ томонидан рўйхатга олиниб, ҳозирги вақтда терговгача суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ХЕШТЕГ: #муносабат, #мурувват уйи, #Қоракўл
Шерзод Камалов 04.08.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди
Бухоро
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

14.05.2025 34
Бухоро

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

12.05.2025 46
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 43

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 36

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?