Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 17 июнда бўлиб ўтган йиғилишда берилган топшириқлар ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова жорий йилнинг 29 июль куни Бухоро вилоятига ташриф буюрди.Ташриф давомида Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг мажлислар залида вазир ўринбосари раҳбарлигида Оналик ва болалик трансформациясини амалга ошириш бўйича таҳлилий – танқидий йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Бухоро вилоят перинатал, скрининг ва репродуктив марказ, болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази раҳбарлари, Бухоро шаҳар туғруқ комплекси, 3 та (Ғиждувон, Ромитан ва Қоракўл) туман тиббиёт бирлашмаси бошлиқлари, барча ҳудудий оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосарлар, кўп тармоқли марказий поликлиника мудирлари ва туғруқ бўлими мудирлари штирок этишди.
Ушбу йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазири Элмира Инкиновна Баситханова томонидан слайдлар кўринишида эришилган натижалар, муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳамда истиқболдаги режаларни қамраб олган ҳолда маълумотлар тақдимоти ўтказилди.
Энг асосийси, мутахассислар малакаларини тизимли равишда ошириб борилиши, бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари билан стационар орасидаги интеграцияни янада яхшилаш, профилактик тиббий – тарғибод ишларини мунтазам амалга ошириш, доялар штатлари жорий қилиниши, ҳомиладорлар маршрутини яратиш, марказий поликлиникалардаги “Аёллар маслаҳатхоналари”, “Онконазорат хонаси”, Она ва бола кластери”, болалар бўлимлари ҳамда кундузги шифохоналарда ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат, оналик ва болаликни трансформация қилиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилиши каби устувор йўналишлар кўриб чиқилди.
Йиғилиш сўнгида, иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 17 июнь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 50-сонли баёнининг 2-, 16-, 17-, 18-, 19-, 20-, 23-, 24-, 26- бандларида белгиланган вазифаларни бажариш учун шакллантирилган Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматини 2022-2023 йилларда янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш бўйича ҳудудий “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”ни тайёрлаб, вилоят ҳокимига тасдиққа киритиш топшириқлари бериб ўтилди.
Шундан сўнг, вазир ўринбосари Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникасидаги “Аёллар маслаҳатгоҳи”, “Онконазорат хонаси”, Она ва бола кластери”, болалар бўлимлари ҳамда кундузги шифохоналар ҳамда туғруқ бўлими ва 7-оилавий поликлиниканинг умумий фаолияти билан танишиб чиқди ва тегишли тавсияларни бериб ўтди.