Ҳукумат қарори (№395, 21.07.2022 й.) билан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини беришда янги тартиб белгиланди.
▪️ Унга кўра:
➖ фуқаро Ягона портал — my.gov.uz орқали онлайн ёки ўзига яқин жойдаги Давлат хизматлари марказларига бориб диплом дубликатини олиш учун сўровномани тўлдиради;
➖ бошқа ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди;
➖ фуқаро ўзи таҳсил олган таълим муассасасига бориб, оввора бўлишига ҳожат қолмайди.
▪️ Диплом дубликати 15 иш куни давомида сўровномада кўрсатилган манзилга етказилади.