Тажрибали мутахассис Ҳаким Фузайлов жамоани тарк этмоқчи.
“Биринчи давра якунига етганидан кейин “Бухоро”ни кучайтириш мақсадида баъзи футболчилар ва ишчи-ходимлар билан хайрлашишга қарор қилдим. Клуб президентига Суперлигага чиқиш вазифасини уддалашга ваъда бердим. Аммо айни пайтда жамоа ҳомийси кетказилган футболчиларни клубга қайтаришни талаб қиляпти. “Бухоро”нинг ҳақиқий, жонкуяр мухлислари ва жамоа президентидан бундай босим остида ишлай олмаслигим учун узр сўрайман. Ҳаммаси шундай давом этса, кимлардир мураббийнинг ишига аралашаверса, клубдан кетишга мажбур бўламан”, – дейди Ҳаким Фузайлов.