Бугунги кунда, Бухоро шаҳридаги 28 та меҳмонхона ва ресторанларнинг том қисмида очиқ террасага эга, 2420 кишини қабул қилишга мўлжалланган овқатланиш шахобчалари ташкил қилинган.
Бу янгича йўналишга маҳаллий ва хорижий сайёҳлар бирдек юқори қизиқиш билдирмоқда. Бундан ташқари, Бухоро шаҳридаги 2022-йил якунига қадар, янги қурилаётган 11 та лойиҳаларнинг том қисмида, умумий овқатланиш учун мўлжалланган 1250 ўринли миллий ҳамда европача услубдаги очиқ террасалар ташкил этилиши режалаштирилган.
Бу каби террасаларни барча вилоятларда жорий қилиш, келгусида ҳудуд иқтисодиёти ва туризм соҳаси ривожига хизмат қилади ҳамда сайёҳларга очиқ осмон остидаги тарихий шаҳарларимизни томоша қилиш ва миллий таомларимиздан баҳраманд бўлиб, ҳордиқ чиқариш имконини яратади.