Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳар ойда қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминланади.
● ун (олий нав) – 3 кг;
● гуруч – 1 кг;
● гречка ёрмаси – 0,5 кг;
● макарон маҳсулотлари – 0,5 кг;
● мол гўшти (суяксиз) – 1 кг;
● хонаки парранда гўшти – 1 кг;
● сариёғ – 0,2 кг;
● тухум (дона) – 15 дона;
● қанд-шакар – 1 кг;
● кунгабоқар ёғи – 1 литр;
● кўк ёки қора чой – 0,2 кг;
● атирсовун – 0,1 кг;
● кирсовун (65%) – 0,2 кг;
● кир ювиш порошоги – 0,15 кг;
● катта ёшдагилар учун таглик газмол – 8 дона;
карантин даврида қўшимча:
● бир марта ишлатиладиган стерил ниқоб – 10 дона;
● бир марта ишлатиладиган стерил қўлқоплар – 10 дона;
● суюқ ёки гель ҳолидаги антисептик – 250 мл;
● антибактериал совун – 0,1 кг.
Бунда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган қуйидаги шахслар киради:
● фарзандлари, эри (хотини) ва ота-онаси бўлмаган;
● васийлари, ҳомийлари ва суд томонидан кексани ёки ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш мажбурияти зиммасига юкланган шахслари бўлмаган.
Мазкур маҳсулотларни олиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат этилади.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни етказиб бериш уйда парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимлар томонидан амалга оширилади.