Ташкилот расмий сайти хабарига кўра, Чилининг шикоят хати рад этилган. Чили футбол федерацияси Эквадор таркибидаги ҳимоячи Байрон Кастильо аслида колумбиялик эканини иддао қилиб, Эквадорнинг натижаларини бекор қилишни сўраганди.
Бу иш бўйича томонлар келтирган аризаларни ўрганган ФИФА ижроия қўмитаси Эквадор футбол федерациясига нисбатан очган ишни ёпишга қарор қилди ва Чилининг шикояти рад этилди.
Энди чилиликлар ушбу қарор бўйича ФИФА аппеляцион қўмитасига арз қилишлари мумкин.