Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Бухоро давлат университетига ташриф буюрди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Бухоро давлат университетига ташриф буюрди
Бухоро

Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Бухоро давлат университетига ташриф буюрди

01.05.2022 134
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

2022 йил 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов Бухоро давлат университетида бўлди. Ш.Махмудов 1992 йилда Бухоро давлат университети Жисмоний маданият факультетини битирган. Вазир ўринбосари ўзи таҳсил олган олийгоҳда жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Бухорога келди.

Ташриф давомида БухДУ Жисмоний маданият факультети томонидан “Ҳозирги тараққиёт босқичида жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини ташкил қилишнинг истиқболлари: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро миқиёсидаги илмий анжуманга иштирок этиб “Спорт соҳасида иқтидорли ёшларни саралаб олиш ва мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусида нутқ сўзлади. Вазир ўринбосари Бухоро давлат университетидаги спорт иншоотлари билан яқиндан танишиб чиқди.

Танишув давомида университетдаги боксчилар машғулот олиб борадиган спорт залда бўлиб, бокс бўйича мураббий ва спортчилар билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида бокс спорт турини янада ривожлантириш учун тўсиқ бўлаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш чоралари тўғрисида фикр алмашишди. Бокс спорт турини ривожлантириш бўйича университетда олиб борилган ишлар ва яратиб берилган шароитлар учун университет раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.

Бундан ташқари Шахрилло Махмудов Бухоро давлат университетида спортнинг бошқа турлари бўйича спорт иншоотлари фаолияти ва уларни таъмирлаш давомида олиб борилаётган ишларни ҳам кўздан кечирди. Университетда спортни ривожлантириш учун сузиш спорт тури бўйича “Сув ҳавзаси” қуриш бўйича ишлар режалаштирилди.

Рустам Раҳимбоев,
БухДУ Жисмоний маданият факультети талабаси

Шерзод Камалов 01.05.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бу йил талабаликка кириш қийинлашдими?
Бухоро
18 мингдан ортиқ карта блокланди: кибержиноятларга қарши катта операция
Бухоро
Хорижда қийналган қарийб 3 минг ўзбекистонлик Ватанга олиб келинди
Бухоро
Ички ишлар тизимида катта ўзгариш: 10 нафар раҳбар ишдан кетади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бу йил талабаликка кириш қийинлашдими?

18.08.2026 106
Бухоро

18 мингдан ортиқ карта блокланди: кибержиноятларга қарши катта операция

12.08.2026 39
Бухоро

Хорижда қийналган қарийб 3 минг ўзбекистонлик Ватанга олиб келинди

12.08.2026 52
Бухоро

Ички ишлар тизимида катта ўзгариш: 10 нафар раҳбар ишдан кетади

12.08.2026 485

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?