Айни пайтда юртимизда коронавирусга қарши курашда ҳамкорликда ишлаш учун Россиядан бир гуруҳ мутахассислар келган.
Мазкур гуруҳ аъзоларининг тўрт нафари Бухорода бўлиб, вилоятда COVID-19 инфекциясига чалинган беморларни даволаш, касалликнинг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишишмоқда. Бу борада маҳаллий шифокорларга зарур тавсия ва маслаҳатлар берилмоқда.
Россиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган мутахассислар бугун, 21 август куни вилоят мутасаддилари билан учрашиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Бухоролик тиббиёт ходимларининг фаолияти, улар эришаётган натижалар ҳақида ҳам ўз хулоса ва фикрларини билдиришди.
Ушбу йўналишда ҳамкорликда ишлаш юзасидан таклифлар баён этилди.