Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода 20 августдан вилоят халқаро аэропортига энг яхши ном беришга оид танлов эълон қилинади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухорода 20 августдан вилоят халқаро аэропортига энг яхши ном беришга оид танлов эълон қилинади
Бухоро

Бухорода 20 августдан вилоят халқаро аэропортига энг яхши ном беришга оид танлов эълон қилинади

20.08.2020 28
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон аэропортлари» АЖ Бухоро халқаро аэропортига энг яхши ном беришга доир танлов эълон қилади.

Маълумотларга кўра, мазкур танловда иштирокчининг фуқаролигидан қатъи назар, 16 ёшдан ошган, жумладан, талаба, ижодкор, олим, тарихчи ва туризмни ривожлантириш истагида бўлган барча кишилар иштирок эта олади.

Танловда иштирок этиш шартлари:

  • номнинг ноёб версиясини ўйлаб топиш ва унинг аҳамиятига изоҳ бериш;
  • ҳар бир ном лойиҳасини (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) ғоя тавсифи билан tanlov@uzbektourism.uz электрон манзилга юбориш.

Танлов эълон қилинган кундан икки ой ўтгач, вазирликлар, идоралар ва жамоатчилик вакиллари ва тарихчилардан иборат комиссия келиб тушган таклифлар орасидан аэропорт учун 5 тадан лойиҳа танлаб олади. Ушбу лойиҳалар икки ой муддатга онлайн овоз бериш учун https://uzbektourism.uz веб-сайтига жойлаштирилади.

Онлайн овоз бериш натижалари бўйича ғолиблар Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон аэропортлари» АЖнинг  расмий сайтларида эълон қилинади. Комиссия энг яхши лойиҳаларни танлашда қуйидаги мезонларга таянади:

  • номнинг ўзига хослиги ва жозибадорлиги;
  • номнинг аэропорт жойлашган ҳудуд салоҳияти билан боғлиқлиги;
  • муаллифнинг этика ва тил маданиятига риоя қилиши;
  • универсаллик ва ихчамлик.

Таклифлар фақат онлайн тарзда қабул қилинади. Лойиҳалар иштирокчининг шахсий маълумотлари, аэропорт номлари бўйича таклифи, шунингдек, ғоя тавсифи ва ҳудуд учун аҳамияти ҳақидаги изоҳ билан бирга тақдим этилади.

Танлов учун тақдим этилган таклифлар муаллифларга қайтарилмайди. Материаллар tanlov@uzbektourism.uz электрон манзилга юборилаётганда «Мавзу» устунига «Аэропорт номи» деб ёзиш лозим. Танловда иштирок этиш ғолиб бўлган тақдирда тақдим этилган ном вариантини қўллашга доир мутлақ ҳуқуқни танлов иштирокчиларига автоматик равишда тақдим этишни кўзда тутади. Танлов учун материаллар 2020 йилнинг 20 августидан 20 октябрига қадар қабул қилинади.

Маълумот учун, ушбу танлов Ўзбекисноннинг халқаро аэропортларига энг яхши ном бериш бўйича эълон қилинган. Тошкент шаҳар Ислом Каримов номли ҳамда Андижон шаҳар Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли аэропортлар бундан мустасно.

Шерзод Камалов 20.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 169
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 190

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?