Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода карантин даврида 2 149 та тадбиркорлик субъекти аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни онлайн НКМлар орқали амалга оширмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Солиқ > Бухорода карантин даврида 2 149 та тадбиркорлик субъекти аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни онлайн НКМлар орқали амалга оширмоқда
Солиқ

Бухорода карантин даврида 2 149 та тадбиркорлик субъекти аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни онлайн НКМлар орқали амалга оширмоқда

10.08.2020 47
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро шаҳридаги “Komfort Buxara” масъулияти чекланган жамияти ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) беш миллиард сўмдан ошган. Сир эмаски, пандемия бошқа корхоналар сингари мазкур корхонага ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолдирмади. 

Гап шундаки, ушбу корхона Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилнинг 23 ноябрдаги «Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 943-сонли қарорига мувофиқ ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) беш миллиард сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари 2020 йилнинг 1 августидан онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланишга ўтиши кераклиги белгиланган.

Бироқ, белгиланган муддатда мазкур корхонага қарашли тадбиркорлик субъектида онлайн назорат-касса машинаси ўрнатилмаган. Шу боис, вилоят давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари ушбу корхона эгасига биринчи галда амалдаги тартиб-қоидалар ҳамда онлайн назорат-касса машинасини ишлатишнинг қулайлиги ва фойдали томонлари тушунтириб берлдилар. Натижада “Komfort Buxara” масъулияти чекланган жамияти раҳбари шу куннинг ўзида давлат реестрига киритилган онлайн назорат касса машинасини мустақил сотиб олиб, ўзи истаган техник хизмат кўрсатиш маркази орқали уни рўйхатдан ўтказди.

Айни пайтда Бухорода ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) беш миллиард сўмдан ошган бўлсада ҳануз онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланишга ўтишни кечиктириб келаётган жами 12 та тадбиркорлик субъекти мавжуд.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб борилган ўрганишларда ушбу корхоналарнинг пандемия таъсирига тушганлиги аниқланди ва зудлик билан уларга керакли ёрдамлар берилди. Қувонарлиси, бугунги кунда давлат солиқ органларининг “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида иш юритаётганликлари натижасида ушбу корхоналар ҳам тез кунларда онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланишга ўтадилар. Пировардида, вилоятда йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) беш миллиард сўмдан ошган жами 208 та тадбиркорлик субъектларининг барчаси онлайн назорат касса машиналари билан таъминланган бўлади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, амалдаги тартибга мувофиқ Бухородаги алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи жами 1344 та тадбиркорлик субъектларининг барчаси жорий йил бошидан онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланишга ўтган.

Бундан ташқари, ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) юз миллион сўмдан ошган жами 597 та бошқа тадбиркорлик субъектлари ҳам аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни айнан онлайн назорат-касса машиналари ёрдамида амалга оширмоқдалар.

Айтиб ўтиш керак, тадбиркорларга 2021 йил 1 январгача онлайн назорат-касса машинасини харид қилиб, ўрнатиш билан боғлиқ харажатларини (базавий ҳисоблаш 10 бараваридан ошмаган миқдорда) кейинги солиқ тўлови ҳисобидан камайтириш ҳуқуқи берилади. Шунингдек, тадбиркорлик субъектига виртуал касса дастурий маҳсулотининг базавий қисми Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул берилади.

Бухоро вилояти ДСБ Матбуот хизмати.

Шерзод Камалов 10.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороСолиқ

ҚҚС 15%дан 12%га камайтирилади. Солиқ сиёсатида яна қандай ўзгаришлар кутиляпти?

19.12.2022 416
Солиқ

Экспортчиларга солиқ базасини камайтириш имтиёзи умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўлланади

29.10.2022 107
Солиқ

«Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри» юритилади

01.10.2022 289
Солиқ

4-сектор раҳбари ҳудуддаги умумий ўрта таълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнларини ўрганмоқда

29.08.2020 58

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?