Амалдаги тартибга мувофиқ, алкоголь маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар шаҳар жойларида бир ойда 1 млн.сўм, туманларда эса 600 минг сўм тўлаб келаётган эдилар.
Президентимизнинг 2020 йил 20 июлдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини кўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан берилган енгилликларга мувофиқ бир алкоголь маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг ихтиёрида ойда жами 273,6 млн.сўм, йил охирига қадар эса 1,6 млрд.сўмлик маблағ қоладиган бўлди.
Бундан ташқари, 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашдан озод қилинди.
Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарига алкоголь маҳсулотларини етказиб бериш орқали сотиш хуқуқи берилди.