Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: “СОVID-19”: Заҳира ўринлари 2375 тага етказилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Саломатлик > “СОVID-19”: Заҳира ўринлари 2375 тага етказилди
Саломатлик

“СОVID-19”: Заҳира ўринлари 2375 тага етказилди

28.07.2020 114
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ижтимоий тармоқларда, аҳоли ўртасида бугунги пандемия даврида беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳамда тез тиббий ёрдам сифатига ишончсизлик билан қараш, дорихоналарда зарур дори-дармон танқислиги, қолаверса, шифохоналарда ўринлар етишмаслиги билан боғлиқ турли гап-сўзлар учраяпти.

Вилоятимизда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият таҳлилини ва назоратини амалга оширувчи ахборот-таҳлил ишчи гуруҳи томонидан жараёнда юқоридаги каби ҳар бир жиҳатни эътибордан қочирмасликка, зарур чораларни кўришга ҳаракат қилинмоқда. Шахсан вилоят ҳокими бошчилигида пандемия пайтида тўғри ҳаракатланиш, карантин тартибига сўзсиз бўйсуниш, ўта хавфли касалликдан тезроқ ва асоратсиз қутулиш чоралари изланмоқда.

Шу кунгача “СОVID-19” касаллиги билан оғриган беморлар учун вилоят Юқумли касалликлар шифохонаси, вилоят Кўп тармоқли тиббиёт маркази, кардиология ва онкология диспансерлари каби стационар тиббиёт муассасалари билан бирга вилоят тери-таносил касалликлари диспансери, вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази, шунингдек, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси каби провизор муассасаларда 1 минг 800 тага яқин ўрин ҳозирланган эди.

Талаб ва эҳтиёжнинг кескин ошганини инобатга олиб, шу кеча-кундузда Бухоро Муҳандислик технология институти ётоқхонасида 250, “Семурғ” спорт мажмуасида 225, “Ёшлик” спорт мажмуасида 250, Бухоро давлат университети ётоқхонасида 1500, Бухоро давлат тиббиёт институти қошидаги академик лицей ётоқхонасида 150 та ўрин ҳозирланиб, умумий захира ўрни вилоятда 2375 тага етказилди.

Ҳурматли вилоятдошлар!

Коронавирус инфекциясидан даволанишда шифохоналарга эҳтиёж сезсангиз, малакали мутахассислардан таркиб топган тезкор суриштирув гуруҳи, фуқароларга коронавирус бўйича амалий ёрдам, тавсия ва маслаҳатлар бериш бўйича 65-223-40-45 рақамли “Ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

Шерзод Камалов 28.07.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Саломатлик

Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади

25.01.2023 493
Саломатлик

Қишдан қўрқиш керакмас, фақат тайёр бўлиш керак

09.01.2023 548
ЖамиятСаломатлик

Рецептсиз бериш мумкин бўлмаган дориларни сотганлар уч йилгача қамалади

08.01.2023 238
БухороСаломатлик

18 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” сиропи таркибида заҳарли моддалар борлиги аниқланди

27.12.2022 477

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?