Ўтган йил якунида Суперлигадаги бош ҳакамлик фаолиятини якунлаган собиқ рефери Ҳасан Рўзиев сўнгги 6 ой ичида чемпионатдаги учинчи клубда иш бошлади.
Ҳасан Рўзиев «Бухоро» клубига таклиф этилган. Собиқ ҳакам Бухорода бўлиб, клуб раҳбарияти билан учрашган ва жамоада техник директор лавозимида иш бошлаган. У бир ой олдин клуб бош директори этиб тайинланган тажрибали мутахассис Алишер Рустамовга ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, Ҳасан Рўзиев жорий мавсумда «Сурхон» ва «Қизилқум» клубларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритганди. Термиз клубида клуб директори сифатида икки ой фаолият юритган Рўзиев, март ойида Навоий клуби президенти этиб тайинланиб, кўп ўтмай вазифасидан озод этилганди.
Маълумот учун, Муҳсин Муҳаммадиев бошқарувидаги «Бухоро» жамоаси Суперлигада 2 очко жамғариб, сўнгги ўринни банд этиб турибди.
Бухоро фудболини улдирдизлар кандай команда эди канча мухлислар бор эди нима шармандаликларча Бухоро жамоаси охирги уринда урааа зур олкишлар булсин манабу Бухорони обруйини тушириб расво килиб юрганлар офарин сизларга