Маълумки, коронавирус пандимияси бугун дунё давлатларини, бутун инсониятни жиддий синовдан ўтказмоқда. Жаҳонда бу офатдан азият чекаётганлар сони соат сайин ошиб бормоқда. Коронавирус инфекциясининг қисқа муддат ичида глобал миқёсда тарқалиши деярли барча мамлакатлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг ёмонлашувига олиб келмоқда.
Жаҳон миқёсида ва мамлакатимизда тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимлари коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олиш, аҳоли саломатлиги ва санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда жонбозлик кўрсатишмоқда.
Таъкидлаш жоизки, юртимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонларидан халқимизни ушбу инфекциядан ҳимоя қилиш ва касалланганларни оғир асоратларсиз тезроқ соғайтириш бўйича барча куч ва имкониятларни ишга солмоқдалар. Бу эса халқимиз учун муносиб мадад бўлмоқда. Бугун ҳар биримизнинг халқимизга, она Ватанимизга бўлган муҳаббатимиз ва садоқатимиз яна бир карра намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 июлдаги ҳамда Вилоят комиссиясининг 9 июлдаги қарорларига биноан махсус штаб ташкил этилган эди. Ушбу штаб қошида Бухоро вилояти аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга тиббий профилактик ёрдам кўрсатиш, касаллик белгилари пайдо бўлганда тиббий маслаҳатлар бериш ҳамда илк тиббий ёрдамни кўрсатиш мақсадида Бухоро давлат тиббиёт институтнинг олий малакали шифокор, етакчи профессор-ўқитувчиларидан иборат тиббий маслаҳат ишчи гуруҳи тузилди.
Аҳамиятлиси шундаки, мазкур ишчи гуруҳи таркибида
эпидемиолог
инфекцонист
вироусолог
пульманолог
оториноларинголог
терапевт
кардиолог
эндокринолог
геронтолог
гематологлардан иборат 20 дан ортиқ тор соҳа мутахассислари фаолият кўрсатишади.
Ишчи гуруҳининг асосий мақсади вилоятимиз аҳолиси орасида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, фуқароларимизга касалликлар ва уларнинг олдини олиш бўйича зарурий тиббий маслаҳатлар бериш, хусусан уларга тез тиббий ёрдам ва касалликларни эрта диагностика қилиш ҳамда самарали даво чораларини кўришдан иборат.
Соҳалар бўйича тиббий маслаҳат ишчи гуруҳи раҳбарлари:
Ишчи гуруҳи иш вақти: Ҳар кун қуйидаги тел. рақамида 24 соат фаолият кўрсатади: 65 223 40 45
Ҳурматли вилоятимиз аҳолиси! Биз, мутахассислар Сизнинг саломатлигингиз учун қайғурамиз. Сиз эса карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, ўзингиз, оилангиз ва яқинларингиз саломатлигини асранг. Ўзингизда соғлиғингиз билан боғлиқ қандайдир ўзгариш сезсангиз, дарҳол бизга қўнғироқ қилинг. Зеро, эрта ва тўғри қўйилган ташхис ҳар қандай касалликни даволаш учун муваффақият гаровидир.