Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Экстремизмга қарши курашишда янги механизмлар жорий этилади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Экстремизмга қарши курашишда янги механизмлар жорий этилади
Бухоро

Экстремизмга қарши курашишда янги механизмлар жорий этилади

08.08.2026 9
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида экстремизмга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонун кўриб чиқилди.

Қонун билан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритилмоқда. Унга кўра, экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик тартиби ўзгартиради.

Хусусан, бундай ҳаракатни биринчи марта содир этганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик бекор қилиниб, маъмурий жавобгарлик белгиланади. Ҳаракат такроран содир этилган тақдирдагина жиноий жавобгарлик юзага келиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун такомиллаштирилиб, экстремизм тушунчасига аниқ таъриф берилади.

Янги нормалар асосида:

— экстремистик ташкилотлар ва материалларнинг электрон реестри юритилади;
— экстремизмга оид жиноятларнинг аниқ доираси белгиланади;
— хавф-хатарларни мониторинг қилиш ва баҳолаш механизмлари мустаҳкамланади;
— экстремизмнинг олдини олиш бўйича давлат дастурларини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари белгиланади.

Қонунчиликдаги «диний экстремизм» атамасини «экстремизм» атамаси билан алмаштириш ҳам назарда тутилмоқда. Бу ҳуқуқни қўллаш амалиётида ягона ёндашувни таъминлашга қаратилган.

Бундан ташқари, экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, экстремистик фаолият ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, интернет ҳамда оммавий ахборот воситаларида экстремистик ғоялар тарқалишининг олдини олишга қаратилган қўшимча механизмлар жорий этилади.

Экстремистик ташкилотларни эътироф этиш тартиби ва экстремизмга оид жиноят содир этган шахсларни қайта ижтимоийлаштириш механизмлари ҳам такомиллаштирилади.

Муҳокама якунига кўра, сенаторлар қонунни маъқуллади.

Шерзод Камалов 08.08.2026
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Экстремизмга қарши курашишда янги механизмлар жорий этилади
Бухоро
Бухорода таълим қамровини 95 фоизга етказиш режалаштирилмоқда
Бухоро
Пенсияни қайта ҳисоблаш ҳам автоматик бўлади
Бухоро
Ўзбекистонда барча маҳаллаларнинг энергетик паспорти яратилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода таълим қамровини 95 фоизга етказиш режалаштирилмоқда

08.08.2026 25
Бухоро

Пенсияни қайта ҳисоблаш ҳам автоматик бўлади

08.08.2026 56

Ўзбекистонда барча маҳаллаларнинг энергетик паспорти яратилади

07.08.2026 30
Бухоро

Мактаб ва шифохона ерларини сотиш тақиқланиши мумкин

07.08.2026 6

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?