Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар жорий этилади.
Электр энергияси бўйича аҳоли учун табақалаштирилган тарифлар сақлаб қолинди:
🔹 Ойига 200 кВт/соатгача — 650 сўм;
🔹 201–500 кВт/соат — 900 сўм;
🔹 501–1000 кВт/соат — 1100 сўм.
Электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уйлар ва ётоқхоналарда яшовчилар учун эса имтиёзли тарифлар амал қилади:
🔹 200 кВт/соатгача — 325 сўм;
🔹 201–500 кВт/соат — 450 сўм;
🔹 501–1000 кВт/соат — 550 сўм.
Шунингдек, табиий газ бўйича аҳоли учун табақалаштирилган тартиб сақланиб қолади. Иситиш мавсумида ойига 500 куб метргача, қолган даврларда эса 100 куб метргача истеъмол қилинган газнинг ҳар бир куб метри 1100 сўмдан ҳисобланади.
Барча истеъмолчилар учун (айрим тоифалар бундан мустасно) табиий газнинг 1 куб метри 2000 сўм этиб белгиланган. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун тариф эса 2750 сўмни ташкил этади.

