Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси, ИИБ ва “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “K.E.” МЧЖ масъул шахслари МЧЖга қарашли Когон туманидаги иссиқхонада умумий фойдаланишдаги газ тармоғига яширинча уланиб, жами 3 млн куб метр. табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 3,6 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Шунингдек, “B.B.” МЧЖ раҳбари Р.Ш. ижара шартномаси асосида “K.E.” МЧЖга тегишли иссиқхонадан фойдаланиб келиб, 488,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.