Бу йил мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови !” деган бош ғоя асосида кенг нишонланмоқда.
Ўзбекитстон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишига асосан умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ва ҳуқуқий тадбирлар ўтказилмоқда.
Байрам муносабати биланБош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида Бухоро Давлат университетида ҳамда ана шундай тадбир ўтказилди.
2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган умумхалқ референдуми натижаси кўра 1 майдан эътиборан кучга кирган Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Конституциясининг амал қилиб келаётганлигига ҳам бир ярим йилдан ошди.
Айтиш жойизки, Бош қомусимиз миллий давлатчилик тараққиётининг ҳозирги босқичида жамият ва давлатни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб, Янги Ўзбекистоннинг стратегик мақсадларини рўёбга чиқаришнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб берди.
Янги таҳрирдаги Конституция қабул қилиниши орқали юртимизда янги ижтимоий – сиёсий муҳит шаклланди.
Конституция қоидаларининг тўғридан тўғри амал қилишини таъминлаш орқали инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмлари мустаҳкамланди.
Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш, гендер тенглик, Интернетдан фойдаланиш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, оммавий ахборот воситалари эркинлиги, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ва давлат хизматларидан фойдаланишдаги тенглик Конституция даражасида мустаҳкамланди.
Тадбирда янги таҳрирдаги Конституциянинг қабул қилиниши билан боғлиқ жараёнларга тўхталиб, Конституциявий ислоҳот жараёнида БМТ ва унинг тегишли тузилмалари билан фаол ҳамкорлик қилинганлиги, халқаро ҳамжамият Ўзбекистон конституциявий ислоҳотнинг ўзига хос моделини яратиш учун бетакрор тажриба тўплаганини эътироф этиб, конституциявий ислоҳотни юқори баҳоланганлиги кўрсатиб ўтилди.Хулоса қилиб айтганда, ҳар қандай қонун, аввало, уни билиш ва ҳурмат қилиш, унга сўзсиз риоя этиш орқали том маънода қонунийлик ҳамда амалийлик касб этади.
Конституция кунини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш билан боғлиқ хайрли анъана Асосий қонунимизда белгиланган демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғоялари атрофида фуқароларни жипслаштиришга хизмат қилади албатта.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси
Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови !
Фикр билдириш
Фикр билдириш