Сўнги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлар давлат томонидан доимий қўллаб-қувватланаётгани, улар билан мунтазам мулоқотда бўлинаётгани ҳамда ишбилармонлар дуч келаётган масалаларни зудлик билан ҳал этишга интилиш борлиги туфайли инвесторларнинг ишончи тобора ортиб, инвестисиявий муҳит яхшиланмоқда. Шу туфайли Хитой капитали иштирокидаги туманизда ташкил этилаётган корхоналар сони сезиларли даражада ошди.
Бугун Бухоро туман ҳокими Анваржон Очилов хитойлик инвестор Чен Жиалонг бошчилигидаги тадбиркорларни қабул қилди. Жорий йилда тоғридан-тўғри хитой инвестицияси ҳисобига «Кўчкўмар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида парранда оёқларини қайта ишлашга ихтисослашган «Голден пҳоэних» МЧЖ қўшма корхонаси ишга туширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 300 минг доллорни ташкил этмоқда. Мазкур лойиҳа ишга тушуши билан 20 нафардан ортиқ фуқаролар иш билан таъминланди.
Учрашув давомида инвесторларга ҳудудда тадбиркорлик субъетлари учун яратилган шароитлар, имтиёз ва имкониярлар ҳақида маълумотлар берилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.