Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Муҳаммад Юсуфнинг рафиқаси Бухоро давлат педагогика институтида ўтказилган “Сатрларда барҳаёт сиймолар” мавзусидаги адабий-маърифий тадбирда иштирок этди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Муҳаммад Юсуфнинг рафиқаси Бухоро давлат педагогика институтида ўтказилган “Сатрларда барҳаёт сиймолар” мавзусидаги адабий-маърифий тадбирда иштирок этди
Бухоро

Муҳаммад Юсуфнинг рафиқаси Бухоро давлат педагогика институтида ўтказилган “Сатрларда барҳаёт сиймолар” мавзусидаги адабий-маърифий тадбирда иштирок этди

24.05.2024 158
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг



Биз ўзгача ғурур ва ифтихор билан тилга оладиган ўзбек адабиётининг бир қанча даҳолари бор. Мазкур хазиналар қаторида шоир Тилак Жўра ва Муҳаммад Юсуф ижоди алоҳида аҳамиятга эга. Икки шоир қисқа умр кўрганига қарамай, улардан умрбоқий мерос қолди. Муҳаммад Юсуфнинг “Илтижо”, “Ҳалима энам аллалари”, “Бевафо кўп экан”, “Осмонимга олиб кетаман” каби шеърий тўпламларидаги халқона шеърий сатрлар ҳар биримизнинг юрагимизга қадар кирган.
Ўзбекистон халқ шоири, элимизнинг севимли фарзанди Муҳаммад Юсуфнинг шеърларини ёд олмаган, қўшиқларини севиб тинг­ламаган инсон кам бўлса керак. Унинг содда, равон ва халқчил шеърларида катта-ю кичик ўз дард-у ташвиши, қувонч-у шодлигини ҳис этади, шунинг учун ҳам ҳар бир сатрини юрагига жо қилади.


Бугун 24 май куни Бухоро давлат педагогика институтида элимиз суйган шоирлар Тилак Жўра ва Муҳаммад Юсуфнинг ёрқин хотирасига бағишланган “Сатрларда барҳаёт сиймолар” мавзусидаги адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда шоир Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёт йўлида елкадош ва ҳамнафас бўлган рафиқаси, шоира, “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳибаси Назира ас-Салом, меҳмонлар, институт жамоаси, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Шерзод Камалов 24.05.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Туркиялик тадбиркорнинг жасади Бухорода топилди
Бухоро
Умеджон Барноевнинг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди
Бухоро
Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади
Бухоро
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Туркиялик тадбиркорнинг жасади Бухорода топилди

26.02.2026 534
Бухоро

Умеджон Барноевнинг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди

24.02.2026 23
Бухоро

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади

18.02.2026 85

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади

17.02.2026 48

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?