2018 йилнинг 24 апрель куни шаҳарнинг Турди Фароғий кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин юз берган, ёнғин бартараф қилинганида, хонадон меҳмонхонасидан, шу уйда яшаган фуқаронинг жасади танасининг турли жойларида жами 18 та санчилган-кесилган жароҳатлар билан аниқланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ўша вақтда жиноятни фош этиш бўйича аниқ натижаларга эришилмаган.
Олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир қилган шахс аниқланди.
Айбланувчининг кўрсатмаларини воқеа жойида текшириш тергов ҳаракати ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосан жиноят содир қилганликда гумон қилинган шахснинг айби тўлиқ исботланиб, жиноят иши юзасидан тўпланган ҳужжатлар жазонинг муқаррарлигини таъминлаш учун Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига юборилди.