Болалар омбудсманига Бухоро вилояти Ромитан туманида яшовчи Ш,М. дан мурожаат келиб тушган. Мурожаатга кўра, аёл 2018 йилда туғилагн қизи М.М. Республика онкология ва гематология марказида даволанаётганини, боланинг отаси Т,Ж. фарзандини даволатишдан бош тортиб, моддий таъминот бермаганини, аксинча, у боланинг даволаниши учун “Саховат ва кўмак” жамғармасидан ажратилган пулни ўзлаштириб юборганини билдирган. Шунингдек Ш.М. ота фарзанди ва унга тазйиқ ўтказаётганини, бу эса бола руҳиятига салбий таъсир этаётганини билдириб, уни ва фарзандини отасининг тазйиқларидан ҳимоя қилишда ёрдам сўраган.
“Болалар омбудсманининг Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ички ишлар вазирлигига киритган сўровига асосан мазкур ҳолат Ғиждувон тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамда туман ИИБ томонидан ўрганилди. Ўрганишлар натижасида фуқаро Ш.М. ва унинг вояга етмаган фарзанди М.М. га бир ой муддатга ҳимоя ордери расмийлаштирилиб, отанинг руҳий зўравонлик ҳаракатларига чек қўйилди” дейилади хабарда.