Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Гала Осиё шаҳридаги “Оқшом” тўйхонасида 50 дан ортиқ киши овқатдан заҳарланган
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Гала Осиё шаҳридаги “Оқшом” тўйхонасида 50 дан ортиқ киши овқатдан заҳарланган
Бухоро

Гала Осиё шаҳридаги “Оқшом” тўйхонасида 50 дан ортиқ киши овқатдан заҳарланган

13.04.2024 952
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Кеча соат 22:00 лар атрофида Бухоро туман марказий шифохонасига қоринда оғриқ, кўнгил айниш, қусиш ва умумий ҳолсизликка шикоят қилиб беморлар мурожаат қила бошлади. Барча беморлар Бухоро тумани маркази, Гала Осиё шаҳрида жойлашган “Оқшом” тўйхонасида овқат истеъмол қилиш натижасида ушбу шикоятлар келиб чиққанини билдиришди. Зудлик билан Бухоро туман марказий шифохонасига барча врачлар сафарбар этилди.

Шунингдек, вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан ҳам тегишли мутахассислар жалб этилди ва мурожаат қилганлар тўлиқ кўрикдан ўтказилди. Барча беморларга “Ўткир диарея, Гастритик ва гастроэнтеритик шакли, ўрта оғирликда кечиши. Овқатдан заҳарланиш?” ташхиси қўйилди ва тегишли инфузион терапия бошланди. Бухоро туман марказий шифохонасига кеч соат 03.00 га қадар жами 16 нафар бемор (4 нафар болалар, 12 нафар катта ёшдагилар) мурожаат қилди.

Бундан ташқари, Вобкент туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохонага ҳам худди юқоридаги шикоятлар билан жами 37 нафар беморлар (9 нафар бола ва 28 нафар катталар) мурожаат қилди. Уларга ҳам “Ўткир диарея, Гастритик ва гастроэнтеритик шакли, ўрта оғирликда кечиши. Овқатдан заҳарланиш?” ташхиси қўйилиб, юқори малакали мутахассислар томонидан консультация ўтказилиб, инфузион терапия бошланди. Дори – дармон воситалари етарли миқдорда таъминланди.

13 апрель эрталаб соат 09.00 ҳолатида Бухоро туманида даволанаётган 11 нафар бемор ва Вобкент туманидан даволанаётган 32 нафар беморларнинг аҳволи яхшиланиб, қониқарли аҳволда уйига жавоб берилди.

Кун давомида қолган беморлар ҳам аҳволи яхшилангач уйига жавоб берилади. Тиббиёт бригадалари томонидан тўйда қатнашган меҳмонлар аҳволи ҳудудлар кесимида назоратга олинган.

Шерзод Камалов 13.04.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Доналд Трампбеш кундан бери кўринмаяпти. Тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида миш-мишлар тарқаяпти
Бухоро
“Гиёҳвандлик – давр вабоси”
Бухоро
Тошкент шаҳрида ноқонуний цехда ишлаб чиқарилган қалбаки дори воситалари дорихоналар орқали сотувга чиқарилган
Бухоро
Айланмадан олинадиган солиқдан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлар рағбатлантирилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Доналд Трампбеш кундан бери кўринмаяпти. Тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида миш-мишлар тарқаяпти

30.08.2025 333
Бухоро

“Гиёҳвандлик – давр вабоси”

28.08.2025 10
Бухоро

Тошкент шаҳрида ноқонуний цехда ишлаб чиқарилган қалбаки дори воситалари дорихоналар орқали сотувга чиқарилган

27.08.2025 28

Айланмадан олинадиган солиқдан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлар рағбатлантирилади

25.08.2025 72

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?