ИИО ва Миллий гвардия ходимлари фуқароларни алкотестер билан текшириши мумкин бўлган ҳолатлар тасдиқланди.
Ҳукумат қарорига кўра, қуйидагилар текширув ўтказиш учун асос бўлади:
🔸шахснинг оғиз бўшлиғидан алкогол ҳиди келиши;
🔸шахснинг бир ҳолатда тўғри тура олмаслиги (чайқалиб туриши);
🔸шахс нутқининг бузилгани;
🔸шахснинг қўл бармоқлари қалтираши;
🔸шахс юз териси ранги сезиларли ўзгаргани.