Когон туман ҳудудида яшаб, Когон туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳида ҳисобида турувчи, 2022 йил 23 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Бухоро шахар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбли деб топилиб, 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган М.Ш исм шарифли маҳкум, 2023 йил 12 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Жондор туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган К.Ш исм шарифли маҳкум, 2022 йил 13 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Когон шахар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган Т.Ш исм шарифли маҳкумлар жазони ўташ давомида ўзини ижобий томонлама намоён қилиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги, тартиб-қоидаларни бузмаганлиги, огоҳлантиришлар олмаганлиги ва ўзига тегишли хулоса чиқарганлиги ҳамда қилган жиноятидан пушаймонда эканлигини инобатга олиб, 2024 йилнинг 15 март куни Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 73-моддаси асосан маҳкумларнинг ўтаб келаётган жазолари муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган бир вақтда, 2023 йил 16 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Когон шахар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбли деб топилиб, 1 (бир) йил 8 (саккиз) ой 27 (йигирма етти) кун муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган К.Ш исм шарифли маҳкум ҳамда 2023 йил 21 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 46 –модда(168-моддаси 3-қисми)си билан 1 (бир) йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ажрим қилинган Н.Ш исм шарифли маҳкумалар суд томонидан белгиланган чеклов(таъқиқ)ларга амал қилмаганликлари сабабли уларнинг ўталмасдан қолган жазо муддатлари озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Суд мажлисида раислик қилувчи Қ.Холов томонидан маҳкумларга келгусида Ўзбекистон Республикаси қонунларига қатъий амал қилишларини ҳамда такрорий жиноят содир қилмасликлари тўғрисида тушунтириб ўтилди.
ЖИБ КОГОН ТУМАН СУДИ РАИСИ Қ.ХОЛОВ,
КОГОН ТУМАН ИИБ ЖХХ ПРОБАЦИЯ ГУРУҲИ
КАТТА ИНСПЕКТОРИ МАЙОР К.СОБИРОВ