“BUKHARA NEWS” телеграм канали орқали 2024 йил 14 мартдаги “Вобкент туман ҳокими ўз ўринбосарларини 16 кун ичида 2 маротаба моддий рағбатлантирди” сарлавҳаси остида чиқарилган маълумотлар юзасидан туман ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Вобкент туман ҳокимининг 2024 йил 28 февралдаги 36-2-33-F/24-сонли ҳамда 2024 йил 14 мартдаги 40-2-33-F/24-сонли фармойишларига асосан туман ҳокими ўринбосарлари 2023 йилнинг 1-ярим йиллик ҳамда 2023 йилнинг йил якуни бўйича рағбатлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 августдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 августдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоят ҳокимининг 2022 йил 20 майдаги 220-2-0-Q/22-сонли қарори билан тасдиқланган “Туман ҳокими ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашнинг вақтинчалик тартиби” тасдиқланган бўлиб, ушбу тартиб туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарларининг (кейинги ўринларда – ҳоким ўринбосарлари) фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (кейинги ўринларда – ЭМСК) асосида баҳолаш тизимини белгилайди.
Мазкур тартибга мувофиқ, ҳоким ўринбосарларининг фаолияти ҳар ярим йил якуни бўйича Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро филиали ва вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот-таҳлил гуруҳи (кейинги ўринларда – Гуруҳ) томонидан баҳоланади ҳамда натижадорлиги юқори бўлга ҳоким ўринбосарларини моддий рағбатлантириш мақсадида маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисми , шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан: 15 августгача (1-ярим йиллик) ҳамда 15 февралгача (йиллик) “ўрта” баҳога эга бўлганда – тегишлича иш ҳақининг 50 фоиз миқдорида ва “яхши” баҳога эга бўлганда тегишлича иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида устамалар билан кейинги баҳолаш натижаларига қадар рағбатлантирилади.
Юқоридагиларга мувофиқ, туман ҳокимининг 2024 йил 28 февралдаги 36-2-33-F/24-сонли ҳамда 2024 йил 14 мартдаги 40-2-33-F/24-сонли фармойишлари ҳукумат тегишли қарорлари асосида қабул қилинган.
Расмий муносабат
Фикр билдириш
Фикр билдириш