Рамазон ойида рўзадор киши ифторликдан сўнг, яъни кечқурун аёли билан яқинлик қилса бўладими. Одобсиз савол берганим учун минг бор узр.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ислом дини келган илк даврларда Рамазон ойида рўзадорларга кечалари ҳам жинсий алоқа ман этилган эди. Лекин бунга кўпчилик риоя қила олмай қолгани учун бунга рухсат берилган ва қуйидаги ояти карим нозил бўлган:
яъни: “Сизларга рўза кечасида хотинларингиз билан қовушиш ҳалол қилинди. Улар сизлар учун либос, сизлар улар учун либосдирсиз. Сизларнинг ўзингизга хиёнат қилаётганингизни Аллоҳ билди ва тавбангизни қабул қилиб, сизларни афв этди. Энди, улар билан (рўза кечаларида бемалол) қовушиб, сизлар учун Аллоҳ ёзган (тақдир этган) нарсани (фарзандни) умид этаверингиз. Шунингдек, тонггача, яъни оқ ипнинг қора ипдан (тонгнинг тундан) ажраладиган вақтигача еб-ичаверингиз. Сўнгра, рўзани кечгача (қуёш ботгунча) мукаммал тутингиз!” (Бақара сураси, 187-оят).
Шундан келиб чиқиб, Рамазон ойида қуёш ботгандан бошлаб тонг отгунча бўлган муддатнинг орасида эр-хотинлик алоқаси бўлиши мумкин. Бунга шариатимиз рухсат берган. Ушбу ҳукм Ҳанафий мазҳабидаги мўътабар фиқҳий китобларда ҳам ўз ифодасини топган. Жумладан, Имом Алоуддин Косоний “Бадоиъус саноъе” китобида шундай дейди:
Яъни: “Рўзанинг рукни: кундузида ейиш-ичиш ва жинсий алоқадан тийилишдир. Зеро, Аллоҳ таоло ейиш-ичиш ва жинсий алоқани Рамазон кечаларида ҳалол қилган”.
РАМАЗОН ОЙИ КЕЧАЛАРИДА ЭР-ХОТИНЛИК МУНОСАБАТЛАРИ МУМКИНМИ?
Фикр билдириш
Фикр билдириш