Когон туман ҳудудида яшаб, Когон туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳида ҳисобида турувчи, 2022 йил 13 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Когон шахар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбли деб топилиб, 1 (бир) йил 2 (икки) ой муддатга муайян ҳуқуқдан яъни, траспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган И.Т исм шарифли маҳкум, 2023 йил 25 июль куни Жиноят ишлари бўйича Когон шахар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган М.П исм шарифли маҳкума, 2022 йил 11 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Янгиер шахар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 189-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, 3 (уч) йил 6 (олти) ой 8 (саккиз) кун муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган Д.Н исм шарифли маҳкум, 2023 йил 14 март куни Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, 1 (бир) йил 3 (уч) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган З.Л исм шарифли маҳкум ҳамда 2023 йил 12 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Жондор туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган Ш.К исм шарифли маҳкумлар жазони ўташ давомида ўзини ижобий томонлама намоён қилиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги, тартиб-қоидаларни бузмаганлиги, огоҳлантиришлар олмаганлиги ва ўзига тегишли хулоса чиқарганлиги ҳамда қилган жиноятидан пушаймонда эканлигини инобатга олиб, 2024 йилнинг 23 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида ушбу назоратдаги шахслар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 73-моддаси асосан уларнинг ўтаб келаётган жазолари муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Суд мажлисида раислик қилувчи Қ.Холов томонидан маҳкумларга келгусида Ўзбекистон Республикаси қонунларига қатъий амал қилишларини ҳамда такрорий жиноят содир қилмасликлари тўғрисида тушунтириб ўтилди.
ЖИБ КОГОН ТУМАН СУДИ РАИСИ Қ.ХОЛОВ,
КОГОН ТУМАН ИИБ ЖХХ ПРОБАЦИЯ ГУРУҲИ
КАТТА ИНСПЕКТОРИ МАЙОР К.Ю.СОБИРОВ