Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: РШТЁИМ Бухоро филиалида икки кун давомида кардиохирургик операциялар ўтказилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > РШТЁИМ Бухоро филиалида икки кун давомида кардиохирургик операциялар ўтказилди
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида икки кун давомида кардиохирургик операциялар ўтказилди

09.02.2024 604
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Ўзбекистон аҳолисининг ҳар 100 мингтасига нисбатан ҳисоблаганда 1 йил давомида 309 киши юрак-қон томир касаллиги натижасида вафот этади. Ушбу кўрсатгич бўйича мамлакатимиз жаҳонда 3-ўринда туради. Бу турдаги ҳасталиклар ҳануз ногиронликка етакловчи энг асосий сабаблардан бири бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги кунга келиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-4985-сонли Фармони ижросини таъминлаш максадида қатор амалий ишлар амалга оширилмокда.
Шу сабабли Ўзбекистонда мазкур йўналишда энг илғор инновацион технологиялар, ташҳислаш ва муолажа усулларини жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда. 
Куни кеча РШТЁИМ Бухоро филиалида икки кун давомида кардиохирургик операциялар ўтказилди.


Операциялар РШТЁИМнинг етакчи кардиохирурги Обейд Мустафа ибн Абдулрахмон томонидан амалга оширилди. Филиалнинг мутахассис кардиожарроҳлари эса уларга якиндан ёрдам беришди. Икки кун давомида 4 та беморда “Аорта-коронар шунтлаш” (АКШ) операциялари мувоффақиятли амалга оширилди. Юрак хасталигига чалинган беморлар мазкур мураккаб жарроҳлик амалиётларидан ижобий натижалар билан чиқиб, ҳаёт нашидасини хурсандчилик билан тотмоқдалар.  
Бундан ташкари, Мустафа Обейд марказнинг кардиореанимация бўлимида  даволанаётган беморларни кўрикдан ўтказиб, уларнинг даволаниши билан боғлиқ ўз таклиф ва мулоҳазаларини шифокорлар билан ўртоқлашди. Шунингдек у қабулга  келган 20 дан ортиқ беморларни амбулатор шароитда қабул қилди. Кардиожаррох мутахассис сифатида маслаҳат ва тавсияларини берди.
Ўтказилган юқори технологияли мураккаб операцияларнинг аксарияти беморларда сунъий қон айланиш аппарати ёрдамида амалга оширилди. Ҳукуматимиз томонидан яратилган имкониятлар ва шароитлар самараси бугунги кунда чекка-чекка ҳудудларгача етиб келаётганлиги юрак қон томир касалликлари операцияларини ўзимизнинг яшаб турган ҳудудимиз клиникаларида амалга оширилаётганлиги инсонларни моддий ва маънавий, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватланишига омил бўлиб хизмат қилмоқда. Бу эса инсон қадри тушунчасининг янада моҳиятли эканлигига далолатдир.

Шерзод Камалов 09.02.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари яна ошиши мумкин
Бухоро
Бухоро иқтисодиётида кескин юксалиш: 2026 йилнинг илк чораги сарҳисоби
Бухоро
Энди дала четларига экин экмаганлар жаримага тортилади
Бухоро
Бухорода президентлар хавфсизлигини таъминлашда фойдаланилган ноодатий қурилма нима эди?
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари яна ошиши мумкин

21.04.2026 112

Бухоро иқтисодиётида кескин юксалиш: 2026 йилнинг илк чораги сарҳисоби

20.04.2026 26
Бухоро

Энди дала четларига экин экмаганлар жаримага тортилади

14.04.2026 188

Бухорода президентлар хавфсизлигини таъминлашда фойдаланилган ноодатий қурилма нима эди?

13.04.2026 647

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?