Хорижий йўналиш орқали ҳаракатланган юк автотранспорт воситаси “Олот”чегара божхона постида кўрикдан ўтказилганда,
юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган, умумий қиймати 1 млрд 174 млн сўмни ташкил этувчи кир ювиш воситалари ҳамда болалар тагилиги борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур товар моддий бойликлари юзасида қонуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинча сақлов чоралари кўрилган бўлиб, ҳолат юзасидан божхона суриштируви олиб борилмоқда.