Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитанда тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитанда тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланди
Бухоро

Ромитанда тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланди

12.11.2023 285
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Ромитан тумани марказида жойлашган “Шердор” тантаналар саройида тантанали туман байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари, туман тиббиёт бирлашмаси вакиллари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази ва хусусий тиббиёт муассасалари шифокорлари, туманимизнинг барча ҳудудларидан тиббиёт ходимлари, ҳамширалар ҳамда фахрийлар иштирок этишди.

Инсон саломатлигини асрашдек эзгу ва савобли ишга ўзини бағишлаган туманимиз тиббиёт ходимларини байрам билан қутлаш учун сўз олган туман ҳокими Умеджон Барноев тиббиёт соҳаси ва шифокорларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти нақадар муҳим эканлигига алоҳида эътибор қаратди. Туманимизда сўнгги йилларда бу соҳанинг жадал ривожланиб бораётгани, эришилаётган натижалар ва янги марралар ҳақида тўхталди.

Тадбирда туман ижтимоий ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан туманимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга, соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг жорий этишга ва тиббий маданиятни оширишга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган тиббиёт соҳаси ходимларининг катта гуруҳи туман ҳокимининг Фахрий ёрлиғи, ташаккурномаси ва совғалари билан тақдирландилар.

Байрам тадбири бир пиёла чой устида таниқли санъаткорлар, рақс ансамбллари чиқишлари, туман Маданият бўлими томонидан байрамона концерт дастурининг намойиш этилиши, тиббиёт ходимларига кўтаринки кайфият улашди.

Дарҳақиқат, шифокор деганда, ҳамиша ҳар биримизнинг кўз ўнгимизда қалб меҳри ва касб масъулияти билан дардларга дармон бўлаётган, соғлом авлод дунёга келишига ҳиссасини қўшиб, фидойилик намуналарини кўрсатаётган жонкуяр инсонлар намоён бўлади.

Шерзод Камалов 12.11.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

1 июлдан ўзбекистонда нималар ўзгаради?
Бухоро
БухДУда «Битирувчи–2026» тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди
Бухоро
Профилактика инспекторлари фаолиятида муҳим ўзгаришлар кутилаётгани маълум қилинди
Бухоро
1 сентябрдан ҳужжатлари талабга жавоб бермайдиган автомобилларга газ қуйилмайди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

1 июлдан ўзбекистонда нималар ўзгаради?

01.07.2026 57
Бухоро

БухДУда «Битирувчи–2026» тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди

30.06.2026 17
Бухоро

Профилактика инспекторлари фаолиятида муҳим ўзгаришлар кутилаётгани маълум қилинди

29.06.2026 191
Бухоро

1 сентябрдан ҳужжатлари талабга жавоб бермайдиган автомобилларга газ қуйилмайди

24.06.2026 39

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?